Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Нима учун умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга янги бошқарма хизмат кўрсатади?
Умумбелгиланган солиқларни тўловчиларга вилоят солиқ бошқармалари (пойтахтда – ДСБ) хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳри, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида янги тартиб 1 июндан, республиканинг бошқа ҳудудларида – босқичма-босқич 1 октябрга қадар жорий этилади. Бу нима учун зарур ва солиқ тўловчилардан нима талаб этилади? Buxgalter.uz Давлат солиқ қўмитасида тушунтириш олди.
- Бугунги кунда умумбелгиланган солиқларни, жумладан ҚҚСни тўловчилар солиқ солиш, ҳисоботларни топшириш, зарур маълумотномаларни олиш билан боғлиқ масалалар бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги туман инспекцияларига мурожаат қилишади. 1 июндан бошлаб уларга хизмат кўрсатиш билан давлат вилоят солиқ бошқармалари ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси тузилмасида ташкил этилган махсус бошқармалар шуғулланади.
Қайта тузиш ушбу янги тузилмалардаги умумбелгиланган солиқлар бўйича юқори малакали мутахассисларни жамлаш ва солиқ тўловчи биринчи марта солиқ органларига мурожаат қилганда ўз масаласига ечим олмаган ва юқори турувчи инстанцияга қайта йўналтирилган ҳолларни бир неча марта қисқартириш имконини беради.
ДСҚда таъкидлашларича, янги бошқармада нафақат ҚҚС, балки барча умумбелгиланган солиқлар билан шуғулланишади.
Реструктуризация тадбиркорлик субъектларидан қандайдир қўшимча саъй-ҳаракатларни талаб этмайди. Ўтказиш жараёни уларнинг иштирокисиз амалга оширилади.
Олег ГАЕВОЙ