Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси қандай тикланади (йўриқнома)
“Қизил белги” мавжуд солиқ тўловчиларда ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилди. Қандай қилиб уни энг қисқа муддатларда тиклаш мумкин?
- Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.
- “ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматини танланг.
- “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасини очинг.
- “Қизил белги” қўйилган мезонларга эътибор беринг.
- “Қизил белги” ёнидаги белгига сичқончани олиб келганда тушувчи йўл-йўриқдан фойдаланинг - бу сизга қисқа муддатларда амал қиладиган гувоҳномани олишга ёрдам берувчи энг қисқа йўл.
- ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 17-бандини ўқиб чиқинг. Бу “солиқ хавфининг юқори даражаси” ҳудудига тушиш сабабларини тушунишга ёрдам беради.
- Ўзингиз учун ҳаракатлар режасини тузинг ва унга имкон қадар тезроқ киришинг.
Кўпчилик хато тарзда муаммони ДСҚга қўнғироқ қилиш ёки “Тадбиркор ва солиқчи” гуруҳига мурожаат қилиш йўли билан ҳал қилишга уринишади. Бу ерда сизга фақат маслаҳатлар ва тавсиялар билан ёрдам беришлари мумкин. Фақат сизни юқори хавф мезонидаги солиқ тўловчилар жумласига киритишга сабаб бўлган ҳолатни бартараф этибгина, вазиятга ҳақиқатан таъсир кўрсатиш мумкин.
Эътибор беринг
Buxgalter.uz солиқ органи билан биргаликда юзага келган вазият юзасидан амалий маслаҳатлар ва тавсиялар блокини тайёрламоқда. Материаллар иш жараёнида, келаси ҳафтадан бошлаб эълон қилишни бошлаймиз.Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади