Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Кўчмас мулк олди-сотди битимига қўйиладиган янги талаблар муҳокама қилинмоқда
Риэлторлик ташкилотлари кўчмас мулк бозорида қолишлари учун декабрда риэлторлик фаолиятининг Ягона электрон мультилистинги тизимига (ЯЭМТ) уланишлари керак бўлади. У мамлакатимиз ҳудудида сотиладиган барча кўчмас мулк тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олади ва бозор нархининг шаффоф тарзда шаклланишига кўмаклашиши даркор. ҚҲТБТ порталига қўйилган ҳужжат лойиҳасида шу хусусда гап бормоқда.
ЯЭМТга кириш имконияти Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади. Унда у тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш кўчмас мулк мулкдори билан тузилган шартнома асосида операторларнинг ўзи – риэлторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Сотиладиган кўчмас мулк мулкдорлари ҳам унга кириш имконига эга бўлишади.
Қуйидагилар Ўзбекистон ҳудудида кўчмас мулк объектини ва унга бўлган ҳуқуқларни олди-сотди пайтида мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилишини расмийлаштиришнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
- ЯЭМТ реестридан электрон кўчирма;
- хизмат кўрсатувчи банк томонидан битимни тўлаш учун зарур бўлган маблағни депозитга қўйилганлигининг электрон тасдиқномаси.
Молия вазирлиги ЯЭМТ орқали амалга ошириладиган кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ операциялар учун амалдаги солиқ ставкасини 1%га камайтиришни кўриб чиқади.