Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Солиқ маъмуриятчилиги қандай такомиллаштирилади
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хати солиқ маъмуриятчилигидаги муаммоларни ҳал қилиш йўлларини белгилаб берди. Яқин вақтда идоралар ҳаммасини тушуниб олишлари ва қайта ишлашлари, шу жумладан - НҲҲга аниқлаштиришлар киритишлари лозим.
Buxgalter.uz ўз ўқувчиларининг позициясига қўшилади: бизда солиқ идораси ва солиқ тўловчилар манфаатларини мувозанатлаштириш имконияти пайдо бўлди.
Buxgalter.uz ТГ-каналидаги сўровнинг кўрсатишича, бухгалтерлар ишида нафақат E-aktiv, МХИК, таҳлика-таҳлил (ҚҚС) тизими ва мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқишга янгича ёндашув катта мураккабликлар туғдирмоқда. ҚҚСнинг узилиш коэффициенти ҳисоб-китоби методикаси корхоналарга кўплаб муаммолар туғдирди. Шунингдек, солиқ тўловчилар уларда ЭҲФ ва электрон ҳужжат айланиши, E-ijara, онлайн-НКМ тизимларида, солиқ ҳисоботининг электрон шаклларини тўлдиришда ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети ишида юзага келаётган муаммолар ҳақида хабар беришмоқда.
Уларга юзага келган мураккабликларни тезкор тарзда енгиб ўтишга имкон бермайдиган энг кўп учрайдиган сабаблар орасида ўқувчилар қуйидагиларни айтиб ўтишади:
- кутилмаган янгиликлар, уларга мослашиш қийин (мақола эълон қилинган санада респондентларнинг 69%и);
- янгиликлар бўйича унча батафсил бўлмаган йўриқномалар ва тушунтиришлар (59%и);
- электрон сервислардаги техник носозликлар (55%и);
- аниқ муаммо чоғида малакали маслаҳат ёки ёрдамни тезкор тарзда олиш имкониятининг мавжуд эмаслиги (54%и).
Бу муаммоларнинг барчаси бизнесга ва бухгалтерлар иши натижасига салбий таъсир кўрсатади, буни ўқувчилар бизга сўзлаб беришда давом этаётган амалиётдан мисоллар тасдиқлайди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА берилган имкониятлардан юқори даражада самарали фойдаланиш учун эътибор бериш лозим бўлган муҳим жиҳатларга эътибор қаратди:
- “Ушбу Ахборот хати - бу катта ишнинг бошланиши бўлиб, унинг қамрови аслида хатнинг ўзида баён этилганидан анча кенгроқ бўлади, деб ишонишни истардим.
Мисол учун, ҳозир ҚҚСнинг узилиш коэффициенти кўп саволлар туғдирмоқда. Унинг солиқни ҳисоблаб чиқишда қўлланилиши ва тадбиркорлик субъектлари обрўсига таъсири. Бу ҳақда Ахборот хатида ҳеч нарса дейилмаган, гарчи унинг ҳисоб-китоби формуласи устида ишлаш зарурлиги шубҳасиздир. Узилиш коэффициенти қийматига контрагент айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобланадиган ёки у СКга мувофиқ шунчаки қўллаш ҳуқуқига эга бўлмаган ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаган ҳоллар таъсир этмаслиги керак.
Ҳатто янгиликлар туфайли иккинчи даражага тушиб қолган соҳаларда ҳам муаммолар мавжуд. Хусусан, солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционалини қайта текшириш зарурати аллақачон келган. Эскирган опцияларни олиб ташлаш ёки қайта ишлаш лозим.
Мисол учун, “ЮШ НКМларини рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати вақт бўйича талабга мувофиқ келмайди, сабаби фискал хотирали НКМ қўлланилишини тартибга соладиган 17.11.2011 йилдаги 306-сон ВМҚ унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Бундай қурилмалар эса 2022 йил 1 январдан қўлланилмайди. Замонавий онлайн-кассаларни 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга мувофиқ фақат ТХКМ орқали ҳисобга қўйиш мумкин.
Бундай камчиликлар солиқ тўловчиларни чалкаштиради, меъёрда фаолият кўрсатишига халақит беради, хатоларга олиб келади.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг ҳар бир интерактив хизматида мавжуд бўлган “Йўриқнома” тугмасига босиш чоғида бўш экран ва ахборот тизимидаги хато тўғрисидаги хабар эмас, балки аниқ ва батафсил йўриқнома пайдо бўлиши керак.
Мутахассислар шахсий кабинетнинг интерактив хизматларида кўрсатилган телефон рақамлари бўйича солиқ тўловчининг қўнғироқларини қабул қилишлари ва унга муаммони ҳал қилишда малакали ёрдам беришга тайёр бўлишлари керак. Афсуски, амалиётда ҳатто бир неча уринишлардан кейин базўр қўнғироқ қилиб тушиш мумкин, тақдим этилган маслаҳатлар эса тўлиқ ҳажмда ахборот бермайди.
Агар НҲҲни ижро этиш солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг аниқ интерактив химзатидан фойдаланишни назарда тутса, НҲҲда ушбу интерактив хизматнинг номини аниқ ёзиш зарур.
Масалан, агар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани “ҚҚC тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати ёрдамида бериш зарур бўлса, низомда айнан шундай деб ёзиш керак.
Бугунги кунда, афсуски, бундай амалиёт йўқ. “Ариза шахсий кабинет орқали берилади” сингари умумий иборалар эса солиқ тўловчи аризани бунинг учун мўлжалланмаган бошқа функционал орқали юборишига олиб келиши мумкин. Натижада муддатлар ўтказиб юборилади, санкциялар қўлланилади.
Такомиллаштириш жараёни юқори даражада унумли ўтказилиши муҳимдир. Бунинг учун Молия вазирлиги ва ДСҚ бизнес-ҳамжамияти билан мулоқотда ишлаш ниятида. Мазкур мулоқот самарали бўлиши учун, назаримда, ҳар бир ахборот тизими бўйича регламентларни тайёрлаш ва жамоатчилик эътиборига етказиш зарур.
Булар ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом сингари ҳужжатлар бўлиши керак, унда ҚҚС тўловчиларни таҳлика-таҳлил қилиш автоматлаштирилган тизимининг ҳуқуқий асослари ва регламенти анча аниқ баён этилган.
Солиқ тўловчилар ишлаб чиқувчилар - Молия вазирлиги ва ДСҚ мутахассислари дастурга айнан нимани киритаётганликларини аниқ тушунишлари керак. Акс ҳолда бу “ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган” мулоқот бўлади, унда ҳар ким ўз тушунишича гапиради.
Афсуски, бугунги кунда ҚҚСнинг солиқ узилиши тизими ҳам, E-ijara ҳам, E-aktiv ҳам, МХИК тизими ҳам бундай батафсил ҳужжатларга эга эмас. Натижада кўплаб солиқ тўловчилар ушбу тизимлар нима учун кераклиги ҳақида ҳатто тахминий тушунчага ҳам эга эмаслар, уларнинг иш принципларини яхши тушуниш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Кўп солиқ тўловчилар ушбу тизимларнинг мақсадини “Чунки солиқ инспекциясида айтишди, шунинг учун керак” даражасида тушунишади. Бу вазиятда тизимларни пухта қайта ишлашда амалиётда бўлиши мумкин бўлган барча вариантларни инобатга олиш имконияти йўқ. Бинобарин, самарали ресурсни яратиш имконсиз кўринади.
Бундай регламентларнинг пайдо бўлиши лойиҳалар ва техник топшириқларни анча синчиклаб қайта ишлашга кўмаклашади. Ўз навбатида бу 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ чиққандан кейин биз дуч келган шу каби вазиятлардан қочиш имконини беради. МХИК жорий қилингандан кейин 8 ойдан ортиқ муддат ўтгач, ушбу кодлар кўп маротаба ўзгартирилди. Дастлаб улар 5 белгили эди, сўнгра 8 белгили бўлди, ҳозир эса 17 белгили, натижада нима бўлади? МХИКни шакллантириш бўйича ишлар давом этмоқда. Бу шуни англатадики, яқин бир йил мобайнида муҳим ўзгартиришларни ўтказиб юбормаслик учун ҳушёр туриш керак.
Ҳа, бизга бир йил ичида МХИКда хатолар учун жарима қўлламасликни ваъда беришмоқда. Бироқ тизимнинг мунтазам эмаслиги қонунга риоя қилувчи солиқ тўловчилар ишини жиддий мураккаблаштиради. Ахир нафақат ўзгартиришларни кузатиб бориш, балки электрон ҳужжатларда тўғри МХИКларни кўрсатиш учун уларни тезкор тарзда Ягона классификатордаги “Танланганлар”га киритиш зарур. Агар солиқ тўловчида товарлар номенклатураси ўнлаб ва юзлаб бирликларни ўз ичига олса, бу кўп сарфларни талаб қилади ва мураккабдир.
НҲҲда регуляторларга баҳолаш мезонларига, тузилмасига буйруқ чиқариш йўли билан бир томонлама ўзгартиришлар киритиш имконини берадиган нормалар бўлмаслиги керак. Бугун бундай нормалар МХИКлар жорий этилишини тартибга солувчи 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚда ва ҚҚС тўловчиларни таҳлика-таҳлил қилиш тизими тасдиқланган 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚда ҳам мавжуд.
Солиқ маъмуриятчилиги ахборот тизимларининг регламентлари СКнинг 76-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Давлат регулятори ўзининг буйруғи билан Вазирлар Маҳкамасининг норматив ҳужжатига ўзгартириш киритиш имкониятига эга бўлмаслиги керак, акс ҳолда амалиётнинг кўрсатишича, бундай ўзгартиришлар жуда кўп бўлади.
Солиқ тўловчиларга кўплаб ўзгартиришларга улгуриш шунчаки оғир. Гарчи, агар дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш босқичида ҳаммаси регламентда ўйланган ва ёзилган бўлганида, уларга зарурат бўлмаслиги шубҳасиз эди.
Шунга эътиборни қаратишни истардимки, Ахборот хатида Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган муддатларни ўзгартирадиган талай нормалар сақланади. Ушбу кечиктиришлар юридик кучга эга бўлиши ва эртага уларнинг қонунийлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмаслиги учун 20.04.2021 йилдаги ЎРҚ-682-сон Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ ушбу норматив ҳужжатларни қабул қилган органлар ёхуд уларнинг юқори турувчи ташкилотлари тегишли ўзгартиришлар киритишлари зарур.
Мисол учун, Ахборот хати билан 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ билан ўрнатилган “E-aktiv” дастурий маҳсулотини жорий этишнинг қатъий белгиланган муддати - 2022 йил 1 январга кўчирилиши таъкидланган. Бундан ташқари, жараён танланма асосда бориши кўзланмоқда. Ушбу тузатишлар фақат Вазирлар Маҳкамаси уларни 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга киритгандан сўнг юридик кучга эга бўлади.
Умуман, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 27.01.2022 йилдаги Ахборот хатини ўқигандан кейин албатта ҳурсанд бўлдим! Бизни эшитишгани ва регуляторлар яққол камчиликларни бартараф этиш учун тайм-аут олишганидан ҳақиқатан бахтлиман. Умид қиламанки, менинг ҳис-туйғуларимни ҳамкасбларим ва солиқ тўловчилар баҳам кўришади”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади