Ўзбекистонда заргар тадбиркорларни қандай солиқ имтиёзлари кутмоқда

preview

Заргар якка тартибдаги тадбиркорлар заргарлик соҳасини ривожлантириш бўйича бошқа чоралар жумласида солиқ ва божхона имтиёзларига, шу жумладан – ҚҚС бўйича имтиёзга эга бўлишади.

Бу ҳақда батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

 

Солиқлар ва ҳисобга олиш бўйича сўнгги янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Президент Шавкат Мирзиёев заргарлик соҳасини ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланади. Ушбу кўрсаткични ошириш учун қуйидагилар режалаштирилган:

  • тадбиркорлар учун  “заргарлик зоналари”ни ташкил этиш (пилот лойиҳалар – Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида);
  • соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
  • “Ҳунарманд” уюшмаси усталари учун берилган имтиёзларни “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этиш.

Эслатиб ўтамиз!

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари :

– ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга ошириш қисмида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод қилинган;

– ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этади, банк ҳисоб рақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиши мумкин;

– хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, фестивал, ярмарка давомида маҳсулотларни экспорт шартномалари тузилмасдан сотади, бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмайди;

– ташқи рекламани жойлаштирганлик учун маҳаллий бюджетга тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирмадан фойдаланади;

– доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандлар томонидан касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, савдодан тушган нақд пул тушумини инкассация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади;

– ҳунарга кўрсатилган хизматлар учун солиқ олинмаган ҳолда ўқитишлари мумкин.

  • 2026 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, қадоқлаш ва маркировкалаш маҳсулотларига нисбатан божхона божи ва ҚҚСнинг ноль ставкасини белгилаш;
  • заргарлик буюмларини АҚШга “GSP” тизими бўйича экспорт қилиш учун божхона тўловларининг ноль ставкасини белгилаш.

Эътибор беринг

Барча юқорида келтириб ўтилган имтиёзлар фақат режалаштирилмоқда. Улар тасдиқланганидан сўнг тегишли НҲҲ чиқади.

Давлатимиз раҳбари таклифларни қайта ишлаш ва 2024–2027 йиллар учун соҳани ривожлантириш бўйича дастурни тақдим этишга топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввал маҳаллий заргарларни қўллаб-қувватлаш учун комплекс чора-тадбирлар амалга оширилган . У 2019 йилдан 2023 йилгача бўлган даврга мўлжалланган ва тадбиркорлар учун қуйидагиларга рухсат беришни ўз ичига олганди:

  • буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш;
  • ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни чакана тартибда сотиш;
  • аҳолидан қимматбаҳо металлар ва тошлар парчаларини сотиб олиш;
  • НКМК ва ОКМКдан қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри сотиб олиш;
  • солиқ ва божхона имтиёзларини ўз ичига оладиган бошқа чоралар. Биз бу ҳақда бу ерда батафсил ёзганмиз.

Манбага қаранг.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text200800_uzbekistonda_zargar_tadbirkorlarni_qanday_soliq_imtiezlari_kutmoqda