Мулк ҳуқуқи - кадастр асосидами ёки шартнома асосида?

preview

Компаниянинг ҳаммуассислигига янги муассис - юридик шахс кирди. У томондан ҳисса - нотурар жой биноси. Бинони компания номига расмийлаштириш учун ҳужжатлар кадастр органларига берилди. Қайси пайтдан эътиборан компания объектнинг расмий мулкдори бўлади - уставга киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан ёки кадастр ҳужжатлари қўлга олингандан эътиборанми?

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ жавоб берди: 


 Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар юридик шахсларнинг устав фондига киритилган тақдирда, ушбу бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи юридик шахслар номига рўйхатдан ўтказилади .

Бунда кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш (турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган) шартномаси бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқининг юзага келиши ва ўтишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади .

Эътибор беринг!
Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб вужудга келади. Шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса - рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади .

Бундан ташқари, жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради . Бу ерда жумладан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва у ҳақда тузиладиган битимларни рўйхатдан ўтказувчи Кадастр агентлиги органлари ҳам учинчи шахс бўлиши мумкин.

Шу тариқа, таъсис ҳужжатларига жамиятга учинчи шахсни (янги иштирокчи) қабул қилиш ва УФ миқдорини унинг ҳиссаси ҳисобига кўпайтириш билан боғлиқ киритилган ўзгартиришлар Кадастр агентлиги учун ишлаб чиқариш биносига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Ишлаб чиқариш биносига бўлган мулк ҳуқуқининг ўзи эса сиз томонда фақат кадастр органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин вужудга келади. Бундай хулосани ФКнинг 84-моддаси 1-қисмидан келиб чиқиб қилиш мумкин, у кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Бунда кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шартлиги ҳам кўрсатилган.

 

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text169996_mulk_huquqi_-_kadastr_asosidami_eki_shartnoma_asosida