Юридик ёрдамчи
Материал санаси 23.04.2024
“Чет эл компанияси рўйхатдан ўтмасдан, балки Ўзбекистонда ходимларни ёллаб ва уларни масофадан туриб ишлайдиганлар сифатида расмийлаштириб, Ўзбекистондаги маркетплейслар орқали маҳаллий ва импорт қилинган товарларни сотмоқчи. Шундай ишласа бўладими ёки Ўзбекистонда ЯТТ ёки юридик шахсни очиш ... 

Материал санаси 14.02.2024
Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги Ўзбекистон ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (07.02.2024 й. 76-сон ВМҚ). Май ойидан бошлаб ушбу тартиб-таомилдан ЯИДХП орқали ёки давлат хизматлари ... 

Материал санаси 05.02.2024
МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддасида иккинчи ва кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан сўнг жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлган тақдирда, жамият устав капиталини камайтириши шартлиги қайд этилган. Ушбу талабнинг бажарилмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши ... 

Материал санаси 17.01.2024
2024 йил 1 январдан бошлаб 28 .12. 2023 йилдаги ЎРҚ - ... 

Материал санаси 23.11.2023
“Россия компанияси Ўзбекистоннинг резидентига бухгалтерия хизматларини кўрсатади. Резидентлик тўғрисида сертификат мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида Россия компаниясидан ходимлар мавжуд эмас, шунингдек Россия компаниясининг штатида Ўзбекистондан резидентлар йўқ. Барча хизматлар масофадан туриб кўрсатилади. 9 ой мобайнида хизматлар кўрсатиб келаётган РФ компанияси Ўзбекистонда ДМни рўйхатдан ўтказиши лозимми?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Солиқ солиш услубияти департаменти Халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 16.11.2023
“Тадбиркорлик субъекти ижара шартномасини ўз вақтида E-ijara сайтида рўйхатдан ўтказмади. Бу ҳисоб рақамлар бўйича операциялар тўхтатиб турилишининг сабаби бўлиши мумкинми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ тушунтирди: ... 

Материал санаси 10.10.2023
“Таъсисчилар корхонани (МЧЖ) тугатишмоқчи. У зарар кўриб ишламоқда, бироқ балансда бино мавжуд бўлиб, уни устав фондида 98% улуши бўлган таъсисчига бериш мумкин. Зарар билан қандай йўл тутиш ва 2% улушга эга таъсисчи билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Материал санаси 25.07.2023
“Чет эл компанияси (РФ) юридик хизмат кўрсатиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. Ўзбекистон компанияси хизматлар олувчиси ҳисобланади. Хизматлар тўлиқ масофадан туриб кўрсатилади, хизматлар кўрсатиш муддати – 2 йил. Чет эл компаниясида Ўзбекистонда доимий муассасаси (ДМ) юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 17.07.2023
“Ташкилот норезидент бўлган ташкилот билан бир неча йилга дастурий таъминотни кузатиб бориш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Хизматлар норезидент рўйхатдан ўтказилган давлатда онлайн-режимда кўрсатилади. Дастурий таъминотда техник носозлик аниқланган тақдирда техник хизмат кўрсатиш 1 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келган ҳолда кўрсатилади. Бу бир йилда 3-4 марта бўлиши мумкин. Норезидентда бу ҳолда доимий муассаса очиш мажбурияти юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради: ... 

Материал санаси 31.05.2023
“Доимий муассаса Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади, сабаби барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилди. Қандай муддат давомида солиқ органлари ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида маълумотномани бериши керак? Ариза берилган пайтдан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт ўтди, солиқ органида эса биз қачон мазкур ҳужжатни олишимизни ҳеч ким аниқ айтиб беролмаяпти”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. Эксперт ушбу вазиятдаги кўп муаммоли жиҳатлар ваколатли органларнинг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди: ... 

Материал санаси 23.05.2023
“7 ой олдин биз Давлат хизматлари марказига ташкилотимизни (йилига 1 млрд сўмдан ортиқ айланмага эга) тугатиш илтимоси баён этилган ариза бердик. Бироқ корхона хануз тугатилмаган, сабаби солиқ органлари ҳали тугатишга доир текширув ўтказишмаган. Бунинг ўрнига биз солиқ органидан фаолият кўрсатаётган корхона ҳисобланишимиз боис, солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқларни тўлаш талаби билан хат олдик. Раҳбариятнинг позицияси ўзгаришсиз қолди – тугатилади. Энди биз компанияни тугатиш тўғрисида аризани такроран топширишимиз ва тугатиш тартиб-таомили чўзилиб кетганлигида айбимиз йўқлигига қарамай, ўтган ойлар учун ҳисоботларни топширишимиз керакми?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Материал санаси 12.04.2023
Мажбурий лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш доирасида сизга ЯИДХП хизмати – “Ташкилотнинг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот олиш” асқотиши мумкин. Контрагентнинг молиявий ҳолатини унинг СТИРи ёрдамида аниқлаштириш мумкин. ... 

Материал санаси 07.04.2023
“Ишлаб чиқариш корхонаси тайёр маҳсулотларни реализация қилади. Шартномада алоҳида сатр билан етказиб бериш ва йиғиш алоҳида тўловга (буюртма қийматининг 4%и) амалга оширилишини кўрсатамиз. Юкхати-ҳисобварақ-фактураларда муайян қиймат бўйича реализация қилинадиган маҳсулотларни ажратамиз ва алоҳида сатрда етказиб бериш, харидорнинг ҳудудида юкни тушириш ва маҳсулотларни йиғиш қийматини (товарни реализация қилиш қийматининг 4%и) кўрсатамиз. Шартнома ва юкхати-ҳисобварақ-фактурани шу тарзда расмийлаштириш қонунийми? Агар биз фақат ўз маҳсулотларимизни етказиб берсак, шаҳар ичида юк ташиш учун лицензия олиш керакми?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 03.03.2023
“Компания – умумбелгиланган солиқлар тўловчиси қурилиш пудрати шартномаси асосида ўзини ўзи банд қилган шахсни таъмирлаш ишларига ёлламоқчи. Мазкур шахс ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этди ва тижорат таклифида “6 нафар ходимдан иборат бригада”ни кўрсатди. У ходимлар билан ўзи ҳисоб-китоб қилади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар шунча нафар ходимларни ёллаш ҳуқуқига эгами? Мазкур битимнинг барча томонлари учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”. Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 17.08.2022
«2022 йил августдан корхона ҚҚС тўлашга ўтди. 2022 йилга тузилган шартномага қуйидаги қўшимча банд киритилди: «шартнома якунланадиган санада ижрочи ЎзР СКга мувофиқ ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолларда шартнома суммаси ҚҚС суммасига оширилади ва қўшимча битим расмийлаштирилади». Мазкур ҳолатда ўтган йилларда тузилган шартномаларни нима қилиш керак?». Саволга «Норма» компанияси эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: ... 

Материал санаси 30.06.2022
IT-парк резидентлари қизиқарли преференцияга эга бўлишди: улар нотураржой мулкка ёки ижарага олинган бинога эга бўлишлари мажбурий эмас, улар виртуал офис орқали рўйхатдан ўтишлари ва фаолиятларни амалга оширишлари мумкин (14.05.2022 йилдаги 191-сон ВМҚ 5-б. “г” кичик б.). Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди: ... 

Материал санаси 24.06.2022
Чет эллик ходимлар Ўзбекистондаги компанияларда ишлашлари ёки бу ерда хусусий бизнесларини очишлари мумкин. Ўзларининг шахсий ва ишбилармонликка доир масалаларини ҳал қилишда улар ҳар бир ҳолатда давлат органларига қатнашлари шарт эмас. Улар айрим хизматларни электрон шаклда олишлари мумкин. Buxgalter.uz чет эл фуқароларига асқотиши мумкин бўлган ЯИДХПдаги асосий хизматлар рўйхатини тузди. ... 

Материал санаси 06.05.2022
Бу ҳолда қандай жарима ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ гапириб берди: ... 

Материал санаси 25.04.2022
“Мутахассис иккита катта бўлмаган корхонада - ҳар бирида 0,5 ставкадан бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Уни яна битта фирмага фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома бўйича худди шу лавозимга қабул қилиш мумкинми? Умуман, бош бухгалтер ФҲХ шартнома бўйича ишлаши мумкинми?”. ... 

Материал санаси 16.03.2022
“Оилавий корхона очишни режалаштирмоқдамиз. Бунинг учун нималар зарурлигини тушунтириб беришингизни сўраймиз”. Buxgalter.uz ўқувчилари учун қадамма-қадам йўриқномани юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тайёрлади: ...