Зарар кўриб ишлаётган МЧЖ устав фонди камайтирилмаса, нима бўлади

preview

МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 19-моддасида иккинчи ва кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан сўнг жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан кам бўлган тақдирда, жамият устав капиталини камайтириши шартлиги қайд этилган.

Ушбу талабнинг бажарилмаслиги қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт Иброҳим АҲМАДХОНОВ сўзлаб берди:

 

– Соф активлар – бу корхонанинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати .

Соф активлар = Узоқ муддатли ва жорий активлар – Узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар = Баланснинг 400-сатри –Баланснинг 770-сатри = Баланснинг 480-сатри = Хусусий капитал.

Корхонада қопланмаган зарар мавжуд бўлганда, соф активлар МЧЖ устав капиталидан кам бўлиши мумкин.

Иккинчи ва кейинги ҳар бир молия йили тугаганидан сўнг жамият соф активларининг қиймати УФдан кам бўлса, жамият УФни соф активлар қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтирилишини эълон қилиши ва бундай камайтиришни рўйхатдан ўтказиши лозим .

Экспертлар мисолларда ҳам бу мавзуни батафсил тушунтиришди:

 

УФ камайтирилмаган тақдирда

1. Жамият ўз УФни камайтириш ёки ўзининг тугатилиши тўғрисида 3 ойлик муддатда қарор қабул қилмаса, кредиторлар жамият мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ва ўзлари кўрган зарарнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақлидир. Ўз навбатида, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бундай ҳолларда жамиятни тугатиш тўғрисида судга талабнома тақдим этишга ҳақлидир .

2. Чиқиб кетаётган муассис билан ҳисоблашишда улушнинг ҳақиқий қиймати унинг номинал қийматидан кам бўлиб қолади.

Улушнинг ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг УФ миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини етишмаётган суммага камайтириши шарт . Акс ҳолда чиқиб кетаётган муассис улушининг номинал қийматидан кам миқдордаги суммани олади.

3. Жамият қуйидагиларга ҳақли эмас:

  • иштирокчилар ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга, башарти бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса (ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса);
  • аввал қабул қилинган фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор бўйича муассисларга дивидендларни тўлашга, башарти тўлаш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан ва захира фондидан кам бўлса (ёки тўлаш натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса).

4. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари МЖТКнинг 175-1-моддасига биноан БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишни назарда тутувчи маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, жарима БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади.

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text170306_zarar_kurib_ishlaetgan_mchj_ustav_fondi_kamaytirilmasligi_nimalarga_olib_kelishi_mumkin