15 мартда Молия вазирлиги МҲХС бўйича онлайн-конференцияга таклиф этади

preview

Молия вазирлиги сизни «Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг келгуси истиқболлари» онлайн-конференциясида иштирок этишга таклиф этади. Конференция 2022 йил 15 март куни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. 

 

Иштирокчилар Ўзбекистонда МҲХСни қўллашнинг аниқ масалаларини муҳокама қиладилар ва ушбу соҳада амалий тажриба алмашиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек халқаро таълим стандартларини қўллаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Конференцияда маърузачилар сифатида халқаро ташкилотлар экспертлари, йирик корхоналар раҳбарлари, профессионал ҳамжамият вакиллари, етакчи аудиторлар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги бошқа мутахассислар иштирок этадилар.

Конференция ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар федерацияси билан биргаликда.

Ҳавола орқали ўтиб конференцияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Конференция дастури.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати