25 апрелгача бухгалтер нималарга улгуриши керак

preview

Жорий йилнинг I чораги учун ҳисобот топширишга саноқли кунлар қолганини ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз. Назорат саналарини аниқлаштириб оламиз.

24 апрель – «йирик» корхоналар 2019 йил I чораги учун молиявий ҳисобот тақдим этишининг сўнгги куни (АВ томонидан 03.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди).

«Йирик» корхоналар, яъни ходимлар сони мезонига кўра микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар қуйидаги комплектда чораклик молиявий ҳисобот тақдим этадилар (Молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларнинг 3-банди, 7-илова, 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

Ушбу шаклларни тўғри тузиш учун:

  • барча бухгалтерия операцияларини қайд этиш;
  • дебиторлик ва кредиторлик қарзини текшириш;
  • авансларнинг счётларини ёпиш;
  • реализация қилинган маҳсулотлар (товарлар, ишлар ва хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш;
  • даврдаги барча даромадлар ва харажатлар счётларини якуний молиявий натижага ёпиш зарур.

Буни Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 05.02.1999 йилдаги 54-сон қарори) риоя этган ҳолда амалга ошириш лозим.

Маълумот учун. МНҲда барча даромадлар ва харажатларни жамлаганингизда 240-сатр «Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) (220+/–230-сатр)» «+» (фойда) ёки «–» (зарар) билан чиқиши мумкин.

24 апрель 2019 йил март ойи учун Табиий газга қўшимча фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг ҳам сўнгги куни (АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12, 13-бандлари).

25 апрель 2019 йил I чораги учун:

  • Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 163-моддаси 2-қисми; Солиқ кодексининг 164-моддаси 6-қисми).

Қуйидаги материалларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: Фойда солиғи ҳисоб-китоби илк бор қандай топширилади, Фойда солиғи бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади: кўп учрайдиган саволларга жавоблар;

  • тўлов манбаида Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни (мазкур тўловлар амалга оширилган бўлса) (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми); 
  • I  чорак учун Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йил март ойи учун уни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 247-моддаси 3 ва 4-қисмлари);
  • I чорак учун Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва 2019 йил март ойи учун, микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан эса – 2019 йил I чораги учун уни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 360-моддаси 4 ва 5-қисмлари);

2019 йил март ойи учун:  

  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 187-моддаси 2-банди; Солиқ кодексининг 188-моддаси; Солиқ кодексининг 310-моддаси). 

Қуйидаги материалларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобининг янги шакли қандай тўлдирилади, Пенсия ва нафақалар – ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида, Январь ва февраль учун ШЖБПҲ Халқ банки тизимида қандай акс эттирилади;

  • ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 225-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-моддаси 1-қисми; Солиқ кодексининг 226-5-моддаси 1 ва 3-қисмлари).

Қуйидаги материалларни кўриб чиқишни тавсия этамиз: ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топшириш оқибатлари, ҚҚС салбий чиққан бош бухгалтер нималарга тайёр бўлиши керак, ҚҚС бўйича ҳисобот тўлдираётганда нималарга эътибор бериш лозим, Соддалаштирилган ҚҚС ва норезидент хизматлари бўйича ҳисоботларни тўлдиришга мисол;

  • март ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 347-моддаси 3-қисми); 
  • меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган, тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни (АВ томонидан 03.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди);

 2019 йил апрель ойи учун:

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни. Бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси 200 ЭКИҲдан камни ташкил этадиган, йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай жорий тўловларни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикамизда фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек деҳқон хўжаликлари мазкур солиқ бўйича жорий тўловларни тўламайдилар (Солиқ кодексининг 264-моддаси 3-қисми).

Татьяна Лимарева.