Аудитор сертификати кимга имтиҳонсиз берилади

preview

 

Малака сертификатини  беришнинг янги тартиби молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) билан тасдиқланди ва 2019 йил 23 мартдан кучга киради.

 

Бу тартиб қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида биз илгари Молия вазирлиги  тегишли низомнинг янги таҳрири лойиҳасини эълон қилганда ёзган эдик (шарҳга қаранг).  Лойиҳадан тасдиқланган таҳририга нима киритилганлиги ва нима ўзгарганлигини кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, лойиҳа билан таклиф этилаётган аудиторлар малакасини ошириш дастурини 60 соатдан 40 соатгача қисқартириш – тасдиқланди. Эслатиб ўтамиз, аудиторлар малака сертификатини олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ҳар йили малака оширишлари шарт.

 

Иккинчидан, халқаро бухгалтер сертификатлари эгаларига сертификат бериш ва уни узайтиришнинг соддалаштирилган тартиб-таомили тасдиқланди. Улар (CIPA)  (“Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер”),  АССА (“Сертификатланган қасамёд қилган бухгалтер”) ёки СРА (“Сертификатланган жамоатчи бухгалтер”) сертификатларидан бирига эга бўлган тақдирда сертификатни малака имтиҳонини топширмасдан олишлари ва уни узайтиришлари мумкин бўлади.

 

Учинчидан, таклиф этилган талабларга нисбатан потенциал аудитор жавоб бериши керак бўлган малака талаблари бироз ўзгарди. Тасдиқланган таҳририга кўра талабгор:

  • олий маълумотга, ОТМни битирганидан сўнг охирги 10 йил ичида камида 3 йиллик (таклиф этилгани – охирги 5 йил ичида) аудит ва бухгалтерия ҳисоби соҳасида (лойиҳада – улардан бири мавжуд бўлганда) ёхуд шу соҳаларда олий таълим муассасаларида дарс бериш бўйича амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлиши;
  • “бухгалтерия ҳисоби” ва “аудит” мутахассисликлари бўйича магистр дипломига ва аудиторлик ташкилотида бир йилдан кам бўлмаган амалий иш стажига (шу жумладан, ўриндошлик асосида) эга бўлиши;
  • фаннинг иқтисодий тармоқлари соҳасида илмий даражага эга бўлиши керак.

 

Бунда хорижий давлатда олинган  олий маълумот ёки илмий даража нострификацияланиши керак.

 

Тўртинчидан, малака имтиҳонини топширишга ариза берувчилардан тасдиқланган шакл бўйича сўровнома тўлдириш талаб қилинмайди.

 

Бешинчидан, малака сертификати берганлик учун йиғим миқдори ЭКИҲнинг 1,5 бараваридан ЭКИҲнинг 0,5 бараваригача пасайтирилди.

 

Олтинчидан, малака имтихони электрон тест синови усулида ўтказилади (лойиҳада ёзма тест синовларига йўл қўйилган эди). Бундан ташқари, имтиҳон узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.

 

Тест синови қуйидаги бўлимлар бўйича 80 та саволдан иборат бўлади:

  • молиявий ҳисоб - 26 та;
  • бошқарув ҳисоби ва молиявий таҳлил - 14 та;
  • аудит - 26 та;
  • солиқ солиш ва тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш - 14 та.

 

Талабгорларга малака имтиҳонини топшириш учун 4 соат (лойиҳада – 5 соат) вақт тақдим этилади, тўғри жавоблар бўйича якуний натижа 75% ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, малака имтиҳони муваффақиятли топширилган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2018 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида А.Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /publish/doc/text146927_auditor_sertifikati_kimga_imtihonsiz_beriladi