Бухгалтер.уз Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди!

preview

Қадрли ва латофатли бухгалтер аёллар (ва бошқа соҳа вакилалари)!

Сизни Халқаро хотин-қизлар куни билан қутлаймиз!
Ҳаммангизга мустаҳкам соғлик ва моддий қут-барака тилаймиз!
Бахт-саодат ҳамроҳингиз бўлсин!

Тилакларимиз шуки:

1) қонун ижодкорлари ўзларининг оламшумул ғояларини тушунарли тилда баён этишга ўрганишсин. Солиқ кодексининг у ёки бу қоидаларини англаш учун аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларидан иборат гуруҳни ёрдамга чақиришга ҳожат қолмасин;

2) сиз ҳам рисоладагидек таътилга эга бўлинг. Кўпинча эса бундай ҳордиқ сизни четлаб ўтади;

3) хатоликка йўл қўйиш қанчалик осон бўлса, статистика ҳисоботини топшириш ҳам шундай енгил кўчсин;

4) солиқ ҳисоботи шакллари а) сиз истаган тилда; б) бехато шаклларда намоён бўлсин;

5) ўқиш харажатларини эса директор тўласин. Дарвоқе, бунда ортиқча саволларга йўл қўймасин;

6) интернет ва барча сервислар доим соз ҳолда ишласин, электрон ҳужжатлар ҳам биринчи уринишдаёқ жўнатилсин;

7) бошқа янгиликлар юз бермасин! Ҳеч бўлмаганда, йил охиригача. Бироз бўлса-да, ҚҲТБТ порталидаги кети узилмайдиган янгиликларсиз - барқарор нормал фаолият юритилсин;

8) Молия вазирлиги, ДСҚ ва туман ДСИдаги солиқ инспекторингизга бир вақтнинг ўзида юборган ҳар қандай сўровингизга  жавоблар мунозарасиз бўлсин;

9) «инсофли солиқ тўловчи» рейтинги сизга умрбод «ёпишиб» қолсин. «Қизил йўлаклар» деган нарса бўлмасин! Ҳатто у луғатингиздан чиқиб кетсин;

10) сиз доимо биз билан бўлинг, биз эса сизнинг хизматингизга камарбаста бўлайлик!

 Энг яхши тилаклар билан buxgalter.uz жамоаси:

  • Бош муҳаррир Юлия ЯШИНА;
  • Бош муҳаррир ўринбосари, эксперт Татьяна ЛИМАРЕВА;
  • Ўзбек таҳририяти раҳбари Васидахон МАДИМАРОВА;
  • Мухбир Олег ГАЕВОЙ;
  • Экспертлар гуруҳи раҳбари Татьяна БЕЛОУСОВА;
  • Экспертлар гуруҳи раҳбари ўринбосари Ирина АХМЕТОВА;
  • Экспертлар: Наталья МЕМЕТОВА, Миржалал МИРФАЁЗОВ, Ленара ХИКМАТОВА, Олег ЦОЙ, Виктория БЕЗГИНА, Замира ЖЎРАЕВА, Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, Шохиста ЯКУБОВА, Дилором САИДОВА, Хабиба АРИФХАНОВА, Рамиль ДАВЛЕТЧУРИН;
  • Юристлар: Элеонора МАЗУРОВА, Альберт САФИН; 
  • Сайт маъмурлари: Виктория БЕЗГИНА, Роман ЗИНГЕР, Раъно ИСМОИЛОВА, Сардор ТОЖИБОЕВ, Суҳайл НАСИМОВ;
  • Таҳрирчи, таржимон Зулфия РАХИМБЕКОВА;
  • Рассом Вячеслав МУРОМЦЕВ.