Buxgalter.uz эслатади

preview

5 апрель:

 

  • 2019 йил март ойида натура ҳолида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми). 

Масалан, корхонанинг айрим ходималарига 8 мартга атаб қимматбаҳо совғалар натура ҳолида берилди, уларнинг қиймати ЭКИҲнинг имтиёзли 6 баравари миқдоридан (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди) ошиб кетди.

Шу муносабат билан иш берувчи жорий йилнинг 5 апрелидан кечиктирмай берилган, қиймати 6 ЭКИҲдан ошган совғалар суммасига ЖШДС ҳисоблаши ва тўлаши шарт (Солиқ кодексининг 188-моддаси 1-қисми).

 

  • банклар Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишининг сўнгги куни

(Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми 1-банди).