Давстатқўм 2021 йил учун ҳисоботлар тақдим этиш саналарини кўчирди

preview

2022 йил январда қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши муносабати билан Давстатқўм статистика ҳисоботининг 14 та асосий шакли бўйича топшириш муддатларининг 6 январга қадар (6 январь ҳам киради) узайтирилишини эълон қилди.

 

Хуллас, 2022 йил 6 январга қадар корхоналар қуйидагиларни топширадилар:  

  • 12- narx (xarid) shakli “Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурсларининг ўртача нархлари тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 12- korxona shakli “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 12- korxona (sanoat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисидаги ҳисоботи”;
  • 12- korxona (savdo) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот”;
  • 12- korxona (xizmat) shakli (12-korxona shakliga ilova) “Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисоботи”;
  • 4- sanoat (mahalliylashtirish) shakli “Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- sanoat (metall) shakli “Қора ва рангли металл маҳсулотлари ресурс базаларининг ҳосил бўлиши, ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- meva-sabzavot shakli «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 4- avto shakli “Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- elektr transporti shakli “Транспорт тўғрисида ҳисобот”;
  • 4- quvur yo’li shakli “Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисоботи”;
  • 4- qx (tashkilot) shakli “Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот”;
  • 2- fx shakli “Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот”;
  • 2- dx shakli “Деҳқон ва томорқа хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот”.

Хоҳишга кўра ҳисоботларни кўрсатилган муддатдан олдин жўнатиш мумкин.

Манбага қаранг.

Эътибор беринг

Сизга қуйидаги тавсия фойдали бўлиши мумкин: