ДИҚҚАТ! ДСҚ ва Молия вазирлиги билан ўтказиладиган конференцияда иштирок этинг

preview

29 апрель куни «Norma» ПРМнинг онлайн-платформасида Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси “Давлат тадбиркорлик субъектларини қандай қўллаб-қувватламоқда” видеоконференциясини ўтказади (12.00 да – ўзбек тилида, 15.00 да – рус тилида). Агар ёзилишга улгурсангиз, сиз унда иштирок этишингиз мумкин. Иштирок этиш – бепул.

Диққат
Ташкилий сабабларга биноан илгари 27 апрелга режалаштирилган конференцияни идоралар чоршанба, 29 апрелга кўчиришди.

Президентнинг «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги  Фармонлари карантиннинг мураккаб шароитларида тадбиркорлик субъектларини кўп томонлама қўллаб-қувватлашни назарда тутади.  Ундан қандай фойдаланиш ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ва ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари Мубин МИРЗАЕВ гапириб беришади.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

  • ҳукумат пандемия шароитларида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун нима қилмоқда ва яна нима қилмоқчи;
  • қайси солиқлар бўйича, кимга ва қандай муддатга фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади;
  • кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олишнинг ариза бериш механизмидан ким ва қандай фойдаланишга ҳақли;
  • кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш)ни олишнинг хабардор қилиш механизмидан ким ва қандай фойдаланишга ҳақли;
  • солиқ маъмуриятчилигида нималар ўзгарди;
  • давлат солиққа оид қўллаб-қувватлашдан ташқари қандай бошқа чораларни қабул қилди.

Ёзилиш учун ҳавола бўйича ўтиб, рўйхатдан ўтинг. Шошилинг, ўринлар сони чекланган.