Диққат вебинар! «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» курсининг биринчи дарси

preview

23 июль куни соат 10:30 да бошланадиган «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» курсининг биринчи дарсида бепул қатнашишга сизда ҳанузгача вақт бор.

23 июль куни соат 10:30 дан 12.45 гача «NORMA» ўқув маркази томонидан ташкил этилган «Буxгалтерия ҳисоби амалиёти» курсининг биринчи очиқ дарси бўлиб ўтади. Унда сиз бепул иштирок этишингиз мумкин - онлайн тизимини баҳолаш ҳамда ўқитиш усули билан танишиш  имкониятига эга бўласиз.

Вебинарни ўтказувчи: Джураева Замира Таджимуратовна. Бош бухгалтерлик иш тажрибаси – 14 йил. Сертификатланган солиқ маслаҳатчиси, «Norma» компаниясининг етакчи эксперти.

Биринчи дарсда бепул қатнашиш учун 23 июль 10:30 га қадар https://webinar.cpr.uz/  сайтида рўйхатдан ўтинг ва курснинг биринчи дарсига ёзилинг.

23 июль куни  ёзилган фойдаланувчилар биринчи дарсни кўриш учун ҳаволани олишади.

Биринчи дарсда бериладиган маълумот:

- буxгалтерия ҳисобини юритиш нима учун керак;

- баланс нима ва у нима учун тузилади;

- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот қандай мақсадда тузилади;

- бизнес эгасига буxгалтерия бўлимидан мунтазам равишда ишончли молиявий ҳисоботларни олиб туриш нега шунчалик муҳим?

Буxгалтер ишидаги ушбу асосий тушунчаларнинг барчаси кичик савдо бизнеси мисолида тушунтирилади.

Биринчи онлайн дарс сингари, бутун курс турли амалий мисоллар ва вазиятлар атрофида қурилган. Бу сизга буxгалтерия  ҳисобини профессионал даражада тушунишга имкон беради.

Самарали ўқиш учун сизга қуйидагилар берилади:

• буxгалтерия амалиётида тез-тез учрайдиган ҳолатлар таҳлили билан буxгалтерия ҳисобининг барча бўлимлари учун муаллифлик қўлланмаси;

• ўқув видео ва бошқа қўлланма материалларидан  60 кун давомида муттасил  фойдаланиш;

• 44 соатлик онлайн машғулотлар - 22 та дарс, ҳар бири 2 соатдан;

• ҳар бир мавзу бўйича тест ва мисолларнинг устида ишлаш, назорат ишлари ва якуний имтиҳондан ўтиш имконияти;

• курсни муваффақиятли тугатгандан сўнг икки ой давомида консалтинг ёрдами;

- «NORMA» ўқув маркази нуфузли сертификати.

Биринчи дарс – БЕПУЛ!

«Бухгалтерия ҳисоби амалиёти» тўлиқ курси  - 390 минг сўм.

Саволларингиз бўлса, илтимос, қўнғироқ қилинг:

+998 78 148 11 72

Батафсил маълумот: бу ерда.