ДСҚ «болалар» нафақасига солиқ солиш бўйича ўз позициясини тушунтириб берди

preview

ДСҚ buxgalter.uz порталига юборилган қуйидаги саволларга жавобан 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси суммасига ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилиши мумкинлиги тўғрисидаги масалани шарҳлаб берди: 1. 2020 йил апрель-июнь ойлари учун ушбу нафақаларга ЖШДС солиниши лозимми? 2. Ушбу даврда нафақаларга ЖШДС солинган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва тўланган суммаларни бюджетдан олиш мумкинмиДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳатлар бошқармаси бошлиғи Азиз ХОШИМОВнинг ушбу саволларга жавоби идоранинг Телеграм-каналида эълон қилинган:

– Янги таҳрирдаги СКнинг 369-моддасига мувофиқ ижтимоий суғурта бўйича нафақа, хусусан, – бола туғилганда тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ЖШДСни ҳисоблашда жами даромадга киритилмайди.

Бошқа нафақалар ва тўловлар, айнан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга тўланадиган нафақалар ҳамда 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси ҳам қонун ҳужжатларида белгилангани, Солиқ кодексида ЖШДСни ҳисоблашда жами даромадга киритилмайдиган тўловлар сифатида акс эттирилмаганини инобатга олган ҳолда, Президентнинг 20.07.2020 йилдаги «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6029-сон Фармони билан аниқлаштирилишича, ушбу нафақаларга ЖШДС солинмайди.

Ушбу тўловлар бўйича илгари (шу жумладан 2020 йил 1 апрелдан) ушлаб қолинган ва ўтказилган ЖШДС суммалари қайта ҳисоб-китоб қилинади ҳамда кейинчалик ушбу нафақаларни олувчига тўлаш учун солиқ агентига қайтарилади.

Хабарнинг матни – бу ерда.