ЭҲФни автотасдиқлаш амалиётда қандай ишлайди?

preview

Муддатида имзоланмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш техник жиҳатдан қандай амалга оширилиши ва бундай ҳужжатлар билан кейинчалик қандай ишлаш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:

- 10 кун муддатда кўриб чиқилмаган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича: сотувчида – “Бекор қилиш” тугмаси, сотиб олувчида – “Рад этиш” тугмаси автоматик тарзда ўчирилади.

Бунда ҳисобварақ-фактуранинг ўзи сотувчида – “Ҳамкор томонидан имзоланиши кутилмоқда”, сотиб олувчида – “Сизнинг имзолашингизни кутмоқда” мақомида қолади.

Бундай ҳисобварқ-фактура ахборот тизими томонидан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботни автоматик тарзда тузиш чоғида ҳисобга олинади.

Сотиб олувчи-ҚҚС тўловчиси фақат мазкур ҳисобварақ-фактурани тасдиқлагандан кейин ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин бўлади.

Ҳужжатга фақат тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш йўли билан ўзгартиришлар киритиш мумин бўлади.

Таҳририятдан:

Ҳаммасини ўз номини билан аташ ва муддатида тасдиқдиқланмаган ҳисобварақ-фактура мақомини “Ҳамкор томонидан имзоланиши кутилмоқда”дан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 63-бандига (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова) асосан “Тасдиқланган ҳисобланади”га алмаштириш мақсадга мувофиқ бўларди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади