МҲХС бўйича ўқитиш учун чегирма олиш мумкинми?

preview

Ўзбекистон босқичма-босқич МҲХСни жорий қилишнинг фаол фазасига кирмоқда ва бухгалтерлар қаерда кам харажатлар билан тегишли тайёргарликдан ўтиш мумкинлиги юзасидан тез-тез савол беришади.  «Норма» фойдаланувчилари ва обуначилари, шунингдек buxgalter.uz портали фойдаланувчилари  Ўзбекистон аудиторлар палатаси қошидаги «AUDIT FORVARD» ўқув марказида 30% чегирма билан  ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқишлари мумкин. Ўқув жараёнини «Alterra» методология ва бухгалтерлар, аудиторлар, молия мутахассислари ва бошқарувчилари малакасини ошириш ҳалқаро маркази ташкил этади.

«Alterra» - ACCA, IAB, IAAP, CIMA, ICB, ICFM халқаро ассоциацияларининг аккредитация қилинган провайдери. «Alterra» ривожланиш департаменти ҳамкорлик йўналиши раҳбари Карина КОРНИЕНКОнинг сўзларига кўра, 2019 йилда ушбу халқаро ташкилот «AUDIT FORVARD» ўқув марказининг ҳаммуассиси бўлди ва шу пайтдан бошлаб Ўзбекистон бухгалтерларига расман ўз хизматларини тақдим этиб келмоқда:

- Биз «МҲХС 5 та таркибий ҳисобот»нинг бошланғич даражасини бепул ўзлаштириш имкониятини тақдим этамиз. Ўқитиш 2 ҳафта давом этади. Барча машғулотлар онлайн тарзда ўтказилади. Ундан ўтгач, мутахассислар ХМҲС концепциясининг фундаментал тушунчаларига эга бўладилар. Ўқитиш тугагач  «International Alliance of Professional Business Elites» (IAPBE) халқаро ассоциациясидан сертификат берилади.

«МҲХС бўйича сертификатланган бош бухгалтер» - профессионал даражасини  1 400 00 сўм эвазига ўзлаштириб олиш мумкин. «Норма» мижозларига у 980 000 сўмга тушади. 1,5 ой давом этадиган ўқитишда тингловчилар мураккаблиги бўйича олдинги ACCA DipIFR дастури каби бўлган МҲХСни ишонч билан амалий қўллаш учун етарли бўлган билим ва кўникмалар ҳажмига эга бўладилар.

Ушбу даражада халқаро диплом олиш учун онлайн-форматда халқаро имтиҳон топшириш лозим бўлади. Имтиҳон учун сизга қуйидагилар зарур бўлади: компьютер, интернет ва web-камера. Имтиҳон пуллик -  160 фунт стерлинг (тайёргарлик тугагандан ва синов тариқасидаги бепул имтиҳондан ўтгандан кейин сўмда ёки хорижий валютада тўланади).

Ва ниҳоят, 2,5 ой давом этадиган  тайёргарликнинг учинчи даражаси – бу  ХМҲСни қўллашнинг юқори амалий даражаси: «ACCA DIPIFR комплекси (рус тилида). Онлайн-ўқитишнинг қиймати - 1 800 000 сўм, «Норма» мижозлари учун  - 1 260 000 сўм.

Диплом олиш учун ҳам имтиҳон топшириш лозим.  У фақат юзма-юз форматда ўтказилади.  ACCA DIPIFR (РУС) имтиҳони йилда икки марта – июнда ва декабрда ўтказилади. Имтиҳон қиймати – қонун ҳужжатларига биноан счёт тақдим этилганда қўшиладиган ҚҚС ва бошқа солиқларсиз 196 доллар.

Ким чегирма олади?

30% миқдоридаги чегирмадан  «СБХ»/ «НТВ»,  «Норма»/«Норма маслахатчи» газеталари обуначилари, buxgalter.uz порталининг пуллик обуначилари, «Норма.ЎзР Қонунчилиги » АҚТ, «Ходимлар билан ҳисоб-китоблар», «Амалий бухгалтерия», «Амалий солиқ солиш», «Солиқлар: саволлар ва жавоблар», «Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ», «Корхона юристи», «Текширишлар А дан Я гача», «Кадрлар бўйича маслаҳатчи», «Қурилиш», «Экспорт-импорт операциялари», «Божхона калькулятори», «Моҳир тахлам» ЭМТ обуначилари фойдаланишлари мумкин.

Ўқитувчилар

-Ўзбекистонда МҲХС бўйича кадрларни тайёрлаш учун маърузачилар таркиби беш нафар мутахассислар билан тақдим этилган. Ҳозирги вақтда  икки нафар ўқитувчи гуруҳларга қабул қилишмоқда:

Любовь КОСОВЕЦ:

  • Европа ва Осиё мамлакатлари бухгалтерлари, молиячилари ва бошқарувчилари учун халқаро сертификация етакчи методологи;
  • ушбу форматда 7 йилдан ортиқ стажга эга халқаро дастурларни онлайн-тайёрлаш бўйича профессионал маърузачи;
  • солиқ қонунчилиги масалалари бўйича эксперт-маслаҳатчи;
  • CAP, CIPA, IСFM, ACCA DipIFR (Rus), CIMA (P1, Р2) сертификатланган амалиётчи мутахассиси.
  • ICFM, ICB, IAAP, IAB Буюк Британия дастурлари бўйича сертификатланган мураббий;

Елена ДАНЯКИНА:

  • Россия РПБИ аттестациядан ўтказилган ўқитувчиси;
  • РПБИ аттестациядан ўтказилган профессионал бухгалтери;
  • РПБИ аттестациядан ўтказилган ўқитувчиси;
  • Ички аудиторлар Институти Аъзоси;
  • бухгалтерлик кузатуви ташкилотлари соҳаси компанияси Бош директори ва мулкдори.
  • ДипИФР, ДипНРФ дипломига эга;

Ўқув жараёни қандай тузилган

- Мутахасисларни тайёрлаш белгиланган график бўйича онлайн-форматда ўтади. Бу юзма-юз тайёрлашнинг тўлиқ аналоги. Тингловчиларга фақат компьютер ва интернет зарур бўлади.

Машғулотлар кечки пайт ўтказилади. Ва сиз ўз графигингизда тўлиқ ўқишга бағишлаш учун ҳафтасига икки марта икки-уч соатдан ажратишингиз лозим бўлади. Бундан ташқари, уй вазифаларини бажариш учун вақт талаб этилади.

Онлайн-машғулотларда иштирокчилар спикер-эксперт маърузасини кўришлари ва эшитишлари, ўқув материалларидан фойдаланишлари, қизиқтираётган барча саволларини чат орқали маърузачига беришлари ва дарҳол уларга жавоб олишлари мумкин. Ҳар бир машғулотдан кейин гуруҳ иштирокчиси ўз электрон почтаси орқали машғулотнинг видеотасвирини, услубий материаллар ва уй вазифасини олади.     

Қўшимча равишда Telegram’да гуруҳ ташкил этилади, унда курс тингловчилари бир-бирлари, ўқитувчилар ва администраторлар билан алоқада бўлишлари, саволлар беришлари мумкин.

Иштирокчи машғулотни ўтказиб юборган тақдирда у ўзига қулай вақтда видеотасвир орқали машғулотлар ва унга жўнатилган материаллар бўйича шуғулланиши мумкин.

Курсга қандай ёзилиш ва ҳақ тўлаш мумкин?

- Ҳавола бўйича ўтиб, буюртма қолдиринг. Шундан сўнг тафсилотларни аниқлаштириш учун ўқув маркази мутахасиссиси сиз билан боғланади.

Ўзбекистон аудиторлар палатаси қошидаги «AUDIT FORVARD» НТМ телефонлари орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Тел.: +998 93 3791611. Telegram: +380 50 6505057. E-mail: auditpalata@mail.ru.

Тўлов «AUDIT FORVARD» НТМ билан тузилган шартномага асосан ҳисобвараққа ёки картага амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин.

Олег ГАЕВОЙ