Импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари қандай пасайтирилади

preview

21 февраль куни Президент томонидан ПҚ-137-сон қарор имзоланди, унда импорт автомобиллар учун божхона божи ставкалари икки босқичда пасайтирилиши назарда тутилади.

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2022 йил охиригача иккала ставка – асосий (автомобиль қийматининг бир фоизини ташкил этади) ва махсус (двигатель ҳажмига қараб ҳисобланади ва асосий ставкага қўшилади) ставкалар пасайтирилади;
  • 2023 йил 1 январга қадар – фақат махсус ставка яна бир марта пасайтирилади.

Бунда янги ставкалар фақат Ўзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларга нисбатан қўлланилади. Ушбу мезонга мувофиқ келмайдиган автотранспортга пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди.

Янги ставкалар ПҚ-137-сон қарорга иловада келтирилган:

Т/р

ТИФ ТН коди

Автотранспорт воситаларининг тавсифи

Жорий ставка

1.01.2023 йилгача

1.01.2023 йилдан

Илгариланма-қайтма ҳаракатли поршенга эга, учқундан алангаланадиган ички ёнув двигателли:

1

8703 21 10

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1 000 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 1,8 АҚШ долл. /куб см

15% + 0,8 АҚШ долл./куб см

15% + 0,4 АҚШ долл./куб см

2

8703 22 10

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1 000 куб см дан ортиқ, бироқ 1 500 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 2 АҚШ долл./куб см

15% + 1 АҚШ долл./куб см

15% + 0,6 АҚШ долл./куб см

3

8703 23 191

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1500 куб см дан ортиқ, бироқ 1 800 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 2,5 АҚШ долл./куб см

15% + 1,2 АҚШ долл./куб см

15% + 0,8 АҚШ долл./куб см

4

8703 23 11,
8703 23 192,
8703 23 199

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1800 куб см дан ортиқ, бироқ 3 000 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 2,5 АҚШ долл./куб см

15% + 1,25 АҚШ долл./куб см

15% + 1 АҚШ долл./куб см

Сиқишдан алангаланадиган (дизель ёки ярим дизелли) поршенли ички ёнув двигателли

5

8703 31 10

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1 500 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 2 АҚШ долл./куб см

15% + 1 АҚШ долл./куб см

15% + 0,6 АҚШ долл./куб см

6

8703 32 11,
8703 32 19

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1 500 куб см дан баланд, лекин 2 500 куб см дан ошмаган транспорт воситалари

30% + 2,5 АҚШ долл./куб см

15% + 1,2 АҚШ долл./куб см

15% + 0,8 АҚШ долл./куб см

7

8703 33 11,
8703 33 19

двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 2 500 куб см дан баланд транспорт воситалари

30% + 3 АҚШ долл./куб см

15% + 1,5 АҚШ долл./куб см

15% + 1,25 АҚШ долл./куб см

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.