Ким бухгалтер бўлиши мумкин

preview

24 февраль куни «Norma» ПРМда «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курси бошланади. Бухгалтерия ҳисобини нолдан бошлаб ўзлаштириш истагида бўлган барчани таклиф этамиз.

Ушбу ўқув дастуримиз, бухгалтерия ҳисобига энди биринчи қадам қўйишни ўйлаб, лекин бироз иккиланиб турган инсонларнинг бухгалтерия тўғрисидаги гумонларига барҳам бериш учун мўлжалланган курсдир.

Ўрганишнинг кундузги шакли курснинг ўқув режаси бўйича ўқитувчи билан бевосита мулоқот қилиб маслаҳат олиш билан биргаликда ўқув синфларида оралиқ ва якуний синовлар ташкил этилишини назарда тутади. Курс нолдан балансгача бўлган барча мавзуларни ўз ичига олган бўлиб, компьютерда қизиқарли масалалар ечиш орқали балансни ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни мустақил равишда шакллантиришни ўргатади. 1UZ дастури билан танишиш имконияти мавжуд.

Курс қизиқарли видеороликлар билан бойитилган.

Битта иштирокчи учун курснинг нархи - 1 200 000 сўм.

«Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари семинарда бонусли шартларда иштирок этади. Барча бонуслардан фойдаланиб бўлган ташкилотлар  30% чегирма билан - 840 000 сўм тўлаб иштирок эта оладилар.

Ҳавола орқали ўтиб, курсга ёзилинг