Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

preview

Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.). Ҳужжатга асосан мобиль савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилмоқда.

Ҳужжатнинг асосий қоидалари - buxgalter.uz шарҳида.


485-сон ВМҚда белгиланишича:

  • ўзининг кўчма савдо объектини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар 36 ой муддатга аукционда сотилади. Мобиль савдо учун мўлжалланган жойларнинг жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади;
  • мобиль савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш “K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади;
  • “K–SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
  • мобиль савдо шохобчасини рўйхатдан ўтказган тадбиркор уни бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш (қисман ёки тўлиқ) ҳуқуқига эга эмас. Бунда у фақат байрам ва оммавий тадбирлар ўтказиш даврида жойлаштириш жойидан ташқарида савдо билан шуғулланиши мумкин;
  • қарор билан кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари, савдо объектларининг ихтисослашуви, шунингдек кўчма савдоси тақиқланган товар турлари тасдиқланган.

Тадбиркорлар 2021 йил 1 ноябрдан ҳужжатнинг амал қилишидан тўлиқ ҳажмда фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу вақтга келиб ҳар бир туман (шаҳар) учун кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари тузилади, улар тўғрисидаги ахборот “K–SAVDO” ААТда сақланади.

Шунингдек, ҳужжат 2021 йил 1 октябрга қадар ЯИДХПда мавсумий кафеларни жойлаштириш бўйича электрон ариза бериш хизмати жорий этилишини назарда тутади.