«Мир» – Ўзбекистонда, Uzсard – Россияда

preview

Халқаро молия-банк форуми доирасида Uzcard-«Мир» кобейжинг карталарини чиқариш бўйича шартнома имзоланди, дея хабар берди ўз сайтида Ягона умумреспублика процессинг маркази.

Шу тариқа «Мир» карталаридан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш мумкин.

 

«Мир» тўлов тизими билан ҳамкорлик чет эллик туристлар ва Ўзбекистон тадбиркорларининг имкониятларини кенгайтиради.

 

«Мир» тизими Maestro, JCB ва UnionPay сингари энг йирик халқаро тизимлар билан биргаликда карталар чиқаради.

 

Иккала тўлов тизими ҳамкорлигида «Мир» тўлов тизимида иштирок этувчи Россия банклари инфратузилмасида Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлаш режалаштирилмоқда.