СК лойиҳаси: бизни қандай молиявий санкциялар кутмоқда

preview

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси молиявий санкцияларнинг миқдорлари ва қўлланилиши тартибини ўзгартиради, шунингдек уларнинг янги турларини жорий этади.

Хусусан:

  • айрим санкциялар бўйича жарима миқдорлари камайтирилди- объектлар бўйича ҳисобга қўйишдан бош тортиш, НКМ ва терминалсиз фаолиятни амалга ошириш;
  • бухгалтерия ҳисобининг мавжуд эмаслиги, лицензиясиз фаолият турлари билан шуғулланганлик, ер участкаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун - Маъмурий кодексга ҳавола қиладиган айрим санкциялар бекор қилинди;
  • бошқа томондан - маъмурий жарималарга эга – солиқ тўловчи томонидан ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар солиқ органларига белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги, банк томонидан маълумотномлар тақдим этилмаганлиги учун айрим молиявий санкциялар жорий этилмоқда;
  • илгари бекор қилинган молиявий санкциялар тикланмоқда -  солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмаганлик;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун молиявий санкциялар жорий этилди;
  • солиқларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня ҳисоблаш тизими ўзгаради;
  • янги тушунчалар киритилиши муносабати билан тегишли янги молиявий санкциялар жорий этилмоқда – мол-мулкни хатлаш, назорат қилинадиган битимлар, назорат қилинадиган чет эл компаниялари, солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳлари бўйича;
  • СКга мувофиқ шахс томонидан солиқ органига хабар берилиши лозим бўлган маълумотлар тўғрисида ушбу шахс томонидан ғайриқонуний тарзда хабар бермаслик учун – янги молиявий санкциялар жорий этилмоқда.

 

Солиқ кодексидаги амалдаги норма  

Солиқ кодексининг янги таҳриридаги таклиф  

 

 

Шарҳлар 

Солиқ тўловчининг, шу жумладан норезидентнинг, бундан бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистикаси органларида ҳисобга қўйилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустасно, солиқ органида ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:

  • агар фаолият кўпи билан 30 кун амалга оширилган бўлса,  -ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10%идан кам бўлмаган миқдорда;
  • агар фаолият 30 кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, - ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда (СКнинг 113-моддаси).

 

Жисмоний шахс томонидан фаолиятни солиқ органида ҳисобга турмасдан амалга ошириш ушбу қонунга хилоф фаолиятдан олинган ТМҚларни мусодара қилиб, 1 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

   Жисмоний шахс гуруҳи томонидан фаолиятни солиқ органида ҳисобга турмасдан амалга ошириш мазкур қонунга хилоф фаолиятдан олинган ТМҚларни мусодара қилиб, 5 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда жариманинг миқдори мутаносиб равишда тақсимланади.

   Жарима солиш тўғрисидаги қарор олинган кундан эътиборан 10 кун ичида жисмоний шахс ҳисобга турган ёки улар томонидан юридик шахс ташкил этилган ҳамда солинган жариманинг 50%и ихтиёрий равишда тўланган тақдирда жисмоний шахс жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод қилинади. Бунда илгари мусодара қилинган ТМҚлар солиқ тўловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.

   ЎзРнинг норезиденти бўлган юридик шахс томонидан фаолиятни солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширганлик 10 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (222-модда).

   Жисмоний шахс бўлган солиқ тўловчи ҳамда норезидент томонидан солиқ органида ҳисобга қўймасдан фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик жорий этилди. Тўғри чора, илгари жисмоний шахслар учун бундай чора мавжуд эмас эди.

Солиқ тўловчининг давлат солиқ хизмати органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:

  • агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан 30 кун ўтган бўлса, - ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида;
  • агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан 30 кундан ортиқ ўтган бўлса, - ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида (СКнинг 113-моддаси).

 

Солиқ органида объектлар бўйича ҳисобга қўйишдан бош тортиш 1 млн сўм миқдорида, бироқ объектлар бўйича ҳисобга қўйиш бўйича солиқ суммасининг 10%дан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (222-модда).

 

   Жарима миқдорининг камайиши.

Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, кирим қилинмаган товар қийматининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:

  • товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;
  • товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
  • ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги (СКнинг 114-моддаси).

 

 

Солиқ солинадиган базани пасайтириш камайтирилган солиқ солинадиган база суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда камайтирилган солиқ солинадиган базанининг суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ҳисобланади.

    Ушбу моддани қўллаш мақсадида қўйидагилар солиқ базасини камайтириш деб эътироф этилади:

  • солиқ солинадиган базани нотўғри аниқлаш, шу жумладан арифметик хатолар;
  • ТМҚларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган суммани ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик, шу жумладан омборда ёки реализация қилиш жойида ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган ТМҚларни акс эттирмаслик;
  • ТМҚлар (хизматлар) реализация қилинганлиги тўғрисида далолат берувчи ҳужжатларнинг алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
  • олинмаган ТМҚлар (хизматлар) харажатлар жумласига киритилмаганлиги.

    Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) томонидан ҳисобга олиш дафтарида даромадлар ва харажатларни акс эттирмаслик акс эттирилмаган даромадлар ва харажатлар суммасининг 20%и миқдорида, бироқ 1,0 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 Юридик шахс бўлган солиқ тўловчи ёки ЯТТ ҳисобланган пеня ва ўзига қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50%и ҳисобга олинган ҳолда қўшимча ҳисобланган солиқлар ва тўловларни молиявий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан 10 кун ичида ихтиёрий равишда тўлиқ тўлаган тақдирда, қолган суммани тўлашдан озод қилинади (225-модда).

 

   “тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш)...” кўрсатилган амалдаги тизимдан фарқли ўлароқ  янги тизимда “солиқ солинадиган базани пасайтириш” тушунчаси қўлланилган.

 

 

Мавжуд эмас.

Солиқ базасининг камайиши, солиқни (йиғимни) бошқа тарзда нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, агар бундай қилмиш 232 ва 234-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар белгиларини ўз ичига олган бўлса, тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, қасддан содир этилган ёхуд солиқ солишдан бўйин товлашга қаратилган сохта (ясама) битимлар ёки бошқа схемалар қўлланилган ҳолда содир этилган қилмишлар, тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг 40%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (226-модда).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

    Солиқ (йиғим) суммаларини тўлашдан қасддан бўйин товлаш бўйича маъмурий (МЖТКнинг 174-моддаси) ва жиноий  (ЖКнинг 184-моддаси) жавобгарлик мавжуд.

 

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи - жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади (СКнинг 115-моддаси).

 

Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда тақдим этмаганлик ёки камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаганлик:

белгиланган муддатда тўланмаган, ушбу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини ҳар бир ўтказиб юборилган куни учун 1% миқдорда, аммо мазкур сумманинг 10%идан ортиқ бўлмаган ва 500 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (223-модда).

   Илгари бундай молиявий жарималар мавжуд эди, бироқ кейин уни бекор қилиб, фақат маъмурий жавобгарликни қолдиришган (МЖТКнинг 175-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари).

    Яъни, энди мазкур ҳуқуқбузарлик учун санкциялар қатъийлаштирилмоқда – ҳам молиявий, ҳам маъмурий жарималар амал қилади.

 

Бухгалтерия ҳисобининг мавжуд эмаслиги ёки уни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритганлик ҳисобланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини аниқлаб бўлмаслигига олиб келса, солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси маъмурий жавобгарликка тортилади.

 (СКнинг 116-моддаси).

Модда олиб ташланди.

   Тўғри чора.

 Нима учун СКда тегишли ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик мавжудлигини ёзиш керак (МЖТКнинг 175-1-моддаси).

Фаолият турлари билан лицензиясиз ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларсиз шуғулланганлик учун шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади (СКнинг 117-моддаси).

 

Модда олиб ташланди.

 Тўғри чора.

 Нима учун СКда тегишли ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик мавжудлигини ёзиш керак (МЖТКнинг 176-3-моддаси).

ҚҚС солинмайдиган товарларни (хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишда қўшилган ҚҚСни ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.

 

     Товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга нисбатан жарима солиш қўлланилмайди ва улар қўшилган ҚҚС бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китоб қилмайди (СКнинг 118-моддаси).

 

Модда олиб ташланди.

 

Фискал хотирали НКМларини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик ЭКИҲнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда ЭКИҲнинг 75 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (СКнинг 119-моддаси).

 

 

НКТ ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик 5 млн сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланганлик 20 млн сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (224-модда).

 

   Жарима суммасининг камайиши.

   Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланганлик учун жарима киритилди.

   Бир йил давомида такрор содир этганлик учун санкция олиб ташланди – сақлаб қолса ҳам бўларди.

 

     Мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий (МЖТКнинг 164-моддаси) ва жиноий (ЖКнинг 189-моддаси) жавобгарлик амал қилади.

 

Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик –ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда – ЭКИҲнинг 200 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (СКнинг 119-моддаси).

Техник талабларга жавоб бермайдиган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик 20 млн сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (224-модда).

 

  Жарима миқдори камайтирилди.

   Бир йил ичида қайта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун санкция чиқариб ташланди – сақлаб қолиниши ҳам мумкин эди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш - тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045% миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, - 0,06% миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади

 (СКнинг 120-моддаси).

Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади.

Пенянинг фоиз ставкаси ЎзР МБнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг 1/300 қисмига тенг этиб қабул қилинади (113-модда).

 

Пенянинг ягона ставкаси жорий этилиши тўғри бўлган.

 

Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш ер солиғининг суммасига эквивалент миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:

    - юридик шахсларга - 4 баравари миқдорида;

- жисмоний шахсларга - 3 баравари миқдорида  (СКнинг 121-моддаси).

Модда чиқариб ташланди.

    Тўғри чора, чунки бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий (МЖТК 60-моддаси) ва жиноий жавобгарлик (ЖК 229-1-моддаси) мавжуд.

 

    Мавжуд эмас.

Ушлаб қолиниши ва ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммасини ушбу Кодексда белгиланган муддатда солиқ агенти томонидан ғайриқонуний равишда ушлаб қолмаганлик ва (ёки) ўтказмаганлик (тўлиқ ушлаб қолмаганлик) ва (ёки) (ўтказмаганлик) ушлаб қолиниши ва (ёки) ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 20%и миқдорида, бироқ 1 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (227-модда).

 

     Мавжуд эмас.

Хатлаб қўйилган ёки солиқ органи томонидан гаров тарзида таъминот чоралари кўрилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф қилишнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибига риоя этмаслик солиқ қарздорлиги суммасининг 1%и миқдорида, аммо 3 миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (228-модда).

    Мол-мулни хатлаб қўйиш кўринишида солиқлар тўланишини таъминлашнинг янги тизими жорий этилиши муносабати билан тегишли молиявий санкция жорий этилади. Дарвоқе буни маъмурий жавобгарлик орқали ҳам таъминлаш мумкин. 

    Мавжуд эмас.

      Солиқ тўловчи (йиғим тўловчи, солиқ агенти) томонидан солиқ органларига ушбу Кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни ва (ёки) бошқа маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этмаслик, агар бундай қилмишда ушбу Кодекснинг 223, 233 ва 235-моддаларида ҳамда ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлмаса, ҳар бир тақдим этилмаган ҳужжат учун 20 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

      Солиқ органига ушбу Кодекс 211-моддасининг ўн учинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатларни назорат қилувчи шахснинг ўзидаги мавжуд ҳужжатларни тақдим этишни рад этиши билан ифодаланган тарзда тақдим этмаслик, худди шунингдек бундай ҳужжатларни тақдим этишдан бошқача тарзда бўйин товлаш ёхуд нотўғрилиги аён бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларни тақдим этиш назорат қилувчи шахсдан 10 млн сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

       Солиқ агентининг ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ҳисоблаб чиқарилган ва ушлаб қолинган ЖШДС суммаларининг ҳисоб-китобини белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги уни тақдим этиш учун белгиланган кундан эътиборан ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган ой учун солиқ агентидан 100 минг сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

        Солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларни солиқ органига белгиланган муддатда тақдим этмаслик, шахснинг ўзида мавжуд бўлган солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотлар акс этган ҳужжатларни солиқ органининг сўровига кўра тақдим этишни рад этиш ёхуд аввалбошданоқ нотўғрилиги аён бўлган маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларни тақдим этиш, агар бундай қилмишда ушбу Кодекснинг 230 ва 240-моддаларида назарда тутилган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиш белгилари мавжуд бўлмаса, қуйидагича жарималар ундирилишига сабаб бўлади: 

  • · юридик шахс ёки ЯТТдан 1 млн сўм миқдорда;
  • · ЯТТ бўлмаган жисмоний шахсдан
    100 минг сўм миқдорда (229-модда).

    Бундай ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик амал қилади (МЖТКнинг 175-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари).

  Тақдим этилмаган ҳужжатлар сонини ҳисоблашда қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Булар солиқ тўловчи ҳақидаги қандай маълумотлар эканлигини батафсил баён этиш ёки ушбу бандни чиқариб ташлаш лозим.

 

 

    Мавжуд эмас.

      Солиқ агенти томонидан солиқ органига ушбу Кодексда назарда тутилган, нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатларни тақдим этиш нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳар бир ҳужжат учун 50 минг миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади  (230-модда).

 

   Мавжуд эмас.

       Ушбу Кодексга мувофиқ шахс томонидан солиқ органига хабар берилиши лозим бўлган маълумотлар тўғрисида ушбу шахс томонидан ғайриқонуний тарзда хабар бермаслик (ўз вақтида хабар бермаслик) ушбу Кодекснинг 235-моддасида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар белгилари мавжуд бўлмаса, 500 минг сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

      Ўша қилмишлар календарь йил давомида такрор содир этилган бўлса, 2 млн сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

      Чет эллик юридик шахс (юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмавий бўлинмаси) бўлган солиқ тўловчи томонидан солиқ органига ушбу Кодекс 23-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган маълумотларни ғайриқонуний тарзда тақдим этмаслик (ўз вақтида тақдим этмаслик), ушбу Кодекс 23-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган маълумотларни тақдим этмаган (ўз вақтида тақдим этмаган) ушбу чет эллик юридик шахсга (юридик шахс ташкил қилмаган чет эл тузилмавий бўлинмасига) тегишли бўлган кўчмас мол-мулк объектига нисбатан ҳисоблаб чиқарилган, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи суммасидан 100% миқдорида жарима ундиришга сабаб бўлади (231-модда).

    Бундай ҳуқуқбузарликлар учун молиявий эмас, балки маъмурий санкциялар жорий этилиши тўғри бўларди.

      Мавжуд эмас.

Қуйидагилар учун янги санкциялар жорий этилди:

  • трансферт нархни белгилашда солиқларни тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик (232-м.), назорат қилинадиган битимлар (233-м.);
  • назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги билдиришномани тақдим этмаслик (233-модда);
  • назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахслари бўлган юридик ёки жисмоний шахс томонидан мазкур компаниянинг фойда улуши солиқ солинадиган базага киритилмаганлиги натижасида солиқ суммаларини тўламаслик (234-модда);
  • солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи иштирокчиси томонидан фойда солиғини тўламасликка ёки тўлиқ тўламасликка олиб келувчи нотўғри маълумотларни маълум қилиш (237-модда).

  Қуйидагиларга солиқ солиш тизими жорий этилиши муносабати билан тегишли санкциялар жорий этилади:

  - назорат қилинадиган битимларга,

  - назорат қилинадиган чет эл компанияларига,

  - солиқ тўловчининг консолидациялашган гуруҳига.

    Мавжуд эмас.

         Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш бўйича гувоҳ сифатида чақирилган шахснинг узрли сабабларсиз келмаганлиги ёки келишдан бўйин товлаганлиги 200 минг сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

         Гувоҳнинг кўрсатувлар беришни ғайриқонуний равишда рад этиши, худди шунингдек била туриб ёлғон кўрсатувлар бериши 500 минг сўм миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади (236-модда)

    Бундай ҳуқуқбузарликлар учун молиявий эмас, балки маъмурий санкциялар жорий этилиши тўғри бўларди.

         Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5%и миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади (СКнинг 53-моддаси).

Солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг солиқ (йиғим), аванс тўлови, пеня ва жарималарни ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаларини бажаришнинг ушбу Кодексда белгиланган муддатларини банклар томонидан бузиш ЎзР МБнинг қайта молиялаштириш ставкасининг 150 баравари миқдорида, бироқ кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун 0,2%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади (238-модда).

     Бундай ҳуқуқбузарлик учун пеня миқдори камайтирилиши.

 

 

 

 

 

 

Банкнинг тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасини 0,5%и миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади (СКнинг 53-моддаси).

 

           Солиқ қарзини ўтказиб бериш тўғрисидаги солиқ органининг инкассо топшириқномаларини ушбу Кодексда белгиланган муддатда банклар томонидан қонунга хилоф равишда бажармаслик ЎзР МБнинг қайта молиялаш ставкасининг 150 баравари миқдорида, бироқ кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун 0,2%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади.

       Банк ўзига нисбатан солиқ органининг инкассо топшириқномаси мавжуд бўлган солиқ тўловчининг ёки солиқ агентининг ҳисобрақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаслиги вазиятини яратишга қаратилган ҳаракатларни банк томонидан содир этиш ушбу ҳаракатлар натижасида бюджетга тушмасдан қолган сумманинг 30%и миқдорида жарима ундиришга сабаб бўлади (239-модда)

Бундай ҳуқуқбузарлик учун пеня миқдори камайтирилиши.

 

     Мавжуд эмас.

          Ушбу Кодекснинг 137-моддаси олтинчи қисмида назарда тутилган маълумотномани банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик ва (ёки) ушбу Кодекс 116-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ операциялари тўхтатилган ҳисобварақларда қолдиқ пул маблағлари тўғрисида хабар бермаслик, шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни бузган ҳолда бериш ёки ишончсиз маълумотномалар (кўчирмалар) тақдим этиш, 2 млн сўм миқдорида жарима ундиришга сабаб бўлади (240-модда).

  Ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик мавжуд (МЖТКнинг 175-моддаси), шу билан чекланиш ҳам мумкин эди.

 

 

 

Шарҳни «Norma» МЧЖ етакчи эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.