SMS-хабар декларация асосида ЖШДСни ўз вақтида тўлашга ёрдам беради

preview

Мол-мулкни ижарага беришдан, нотурар жой ва 36 календарь ойдан кам муддатда шахсий мулки бўлган турар жойларни сотишдан ҳамда яқин қариндоши бўлмаган шахслардан ҳадя тартибида олган даромадлардан декларация асосида ЖШДС тўланади. Энди декларация асосида даромад солиғи ҳисобланганларга солиқ органлари томонидан манзилли тарзда йўлланадиган SMS-хабар солиқни ўз вақтида ва осон тўлашга ёрдам беради.

 

Янгиликлар билан тезкор тарзда танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Солиқ қўмитасининг мутахассислари қандай қилиб бундай хабар ёрдамида солиқ тўлаш бўйича мажбуриятни бажаришни тушунтиришди.

Soliq_uz  SMS жўнатувчи этиб кўрсатилган (Perfectum абонентлари учун –6079 рақами). Бошқа рақамлардан юборилган SMS солиқ органларига тегишли эмас.

Шундай қилиб, SMS остида Batafsil ҳамда To‘lash ҳаволалари бор.

Batafsil ҳаволасига босилганда тўлов хабарномаси юклаб олинади. Унда фуқаронинг олган даромади, даромад солиғи қандай ҳисобланганлиги, солиқ ставкаси, ҳисобланган солиқ суммаси, солиқ органи масъул ходимининг алоқа рақами ва бошқа маълумотлар акс эттирилади.

To‘lash ҳаволасига босилганда эса “Soliq” мобиль иловасини юклаб олиш мумкин бўлган платформага олиб борилади. Уни фақат смартфонида ҳали илова ўрнатилмаганлар юклаб олишлари лозим.

Ҳисобланган солиқни “Soliq” иловасининг “Солиқларни тўлаш” функционали ёрдамида тўлаш мумкин.

Эътибор беринг
Агар солиқ тўловчи солиқ имтиёзига бўлган ҳуқуққа эга бўлса, солиқни тўлашдан олдин my3.soliq.uz сайтидаги тегишли интерактив хизмат ёрдамида имтиёзни кўрсатган ҳолда жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни қайта топшириш лозим.

 

Манба