Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади

preview

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади

Солиқ кодексининг янги таҳририда ер ва ягона ер солиқларининг бирлаштирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулк солиғини тўловчилар бўлади.

Бундан ташқари, айланмадан олинадига солиқ тўловчилар (собиқ ЯСТ тўловчилар) учун солиқни тўлаш муддатлари ўзгарди.

Солиқ кодексидаги амалдаги норма 

 

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасидаги таклиф  

Шарҳлар 

Ягона ер солиғини тўловчилар мол-мулк солиғини тўловчилар ҳисобланмайди (СКнинг 265-моддаси).

Ер ва ягона ер солиқларининг бирлаштирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулк солиғини тўловчилар бўлади. 

 

   Мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар СКнинг 269-моддасида келтирилган.

Имтиёзлар бекор қилинди, жумладан:

  • темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линияларининг, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига солиқ солинадиган базани камайтириш;
  • янги ташкил этилган корхоналарни - давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан 2 йил мобайнида солиқдан озод этиш (426-модда).

 

Солиқ ставкаси - 2% (269-1-модда).

 

Қўшимча солиқ ставкаси киритилди.

Асосий солиқ ставкаси – 2%.

Қўшимча 0,1% ставка қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:

  • темир йўллар, магистраль трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек ушбу объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
  • консервация қилиниши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари (427-модда). 

 

     Жорий тўловлар микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай тўланади (СКнинг 271-моддаси).

 

Кичик корхоналар учун солиқни тўлаш муддатлари ўзгарди.

Жорий тўловлар айланмадан солиқ тўловчилар томонидан солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида ҳар чорак учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади (429-модда).

 

     Солиқ даврида товарлар (хизматлар) реализацияси тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланади.

 

Шарҳни "Norma" МЧЖ бош эксперти Жорилла Абдуллаев тайёрлади.