Тадбиркорлар учун ЯИДХПда кўчмас мулк бўйича 15 та хизмат

preview

ЯИДХП турли ахборот маълумотномалар ва кўчирмалар, келишувлар ва рухсатномалар олишга, шунингдек кўчмас мулкингизга кадастр паспортини расмийлаштириш учун ариза беришга ёрдам беради. Buxgalter.uz кўчмас мулк билан боғлиқ энг талабгир электрон хизматларни жадвалга тўплади:

Т/р

Хизмат номи

Тавсифи

Муддати

Қиймати*

ЭРИси калити

1

Кадастр паспортини шакллантириш

Ариза топширганингиздан ва кадастр хизмати вакили жойида ўлчовларни амалга оширганидан сўнг, хизмат учун ҳақ тўлаш, паспорт тайёрлиги ҳақида хабарномани кутиш ва уни олиб кетиш керак.

Объектнинг майдонига боғлиқ ҳолда 3–25 иш куни

Объектнинг майдонига боғлиқ

Керак эмас

2

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

  • Ариза берувчи ариза билан бир вақтнинг ўзида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг сканерини (олди-сотди шартномаси, суд қарори ва бошқалар) юборади.
  • Ижрочи аризани кўриб чиқади ва йиғим миқдори ҳақида билдиришнома юборади.
  • Тўлов амалга оширилгандан сўнг ариза берувчи давлат реестридан кўчирмани электрон шаклда олади

2 иш куни

Объектнинг тури ва майдонига боғлиқ

Керак эмас

3

Қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

  • Ариза берувчи объектнинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сканерлари билан сўров юборади ва дарҳол хизмат учун йиғимни тўлайди.
  • Кадастр хизмати объектни фойдаланишга топшириш тўғрисида келишилган далолатномани ариза берувчига электрон шаклда юборади

9 иш куни

БҲМнинг 0,3 баравари

Керак эмас

4

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш

  • Ариза берувчи ер участкаси олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сканери билан бирга ариза юборади ва дарҳол хизмат ҳақини тўлайди.
  • Ижрочи тайёр ҳужжатларни электрон шаклда юборади

5 иш куни

БҲМнинг 0,1 баравари

Керак эмас

5

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

  • Ариза берувчи сўров шаклини тўлдиришда объект ҳақидаги барча маълумотларни кўрсатади, бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.
  • Тўлов - ариза беришда.
  • Жавоб - электрон шаклда

7 иш куни

БҲМнинг 0,5 баравари

Керак эмас

6

Давлат кадастр реестридан кўчмас мулк бўйича кўчирмани текшириш

Хизмат - автоматик тарзда.

 

Объект эгасининг СТИРи ёки ЖШШИРини билиш зарур

Бир зумда

Бепул

Керак эмас

7

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш

  • Ариза берувчи сўров шаклини тўлдиришда объект ҳақидаги барча маълумотларни кўрсатади, бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.
  • Рухсатнома учун тўлов – ариза Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан кўриб чиқилгандан кейин.
  • Инспекциянинг жавоби - электрон шаклда

1 иш куни

Объектга боғлиқ

Керак

8

Кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги тўғрисида маълумотнома бериш

  • Ариза берувчи сўров шаклини тўлдиришда объект ҳақидаги барча маълумотларни кўрсатади, бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.
  • Тўлов – ариза беришда.
  • Жавоб - электрон шаклда

3 иш куни

БҲМнинг 0,5 баравари

Керак эмас

9

Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш

  • Ариза берувчи электрон аризани тўлдиради ва “Нотариус” ААТга юборади.
  • Маълумотлар ва қарз мавжудлиги текширилгандан сўнг, аризага ноёб рақам берилади. У билан ариза берувчи битим тузиш учун нотариал идорага боради

1 иш куни

Бепул

Керак эмас

10

Давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича ариза бериш

  • Ариза берувчи сўров шаклини тўлдиришда объект ҳақидаги маълумотларни кўрсатади, бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди.
  • Жавоб - электрон шаклда

5 иш куни

Бепул

Керак эмас

11

Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

  • Ариза берувчи аризага бино (иншоот) фасади эскиз лойиҳасининг электрон шаклини илова қилади.
  • Тўлов - ариза беришда.
  • Жавоб - электрон шаклда

5 иш куни

БҲМнинг 0,5 баравари

Керак эмас

12

Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш

  • Ариза беришда шартноманинг сканерини илова қилинг.
  • Хизмат учун тўлов - ариза беришда.
  • Давлат реестридан кўчирмани QR-код (штрих-код) билан электрон шаклда оласиз

1 иш куни

БҲМнинг 1,25 баравари

Керак эмас

13

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

  • Аризага сервитут ёки суд қарорини илова қилинг.
  • QR код (штрих-код) билан реестрдан кўчирма сизга электрон шаклда юборилади

1 иш куни

БҲМнинг 1,25 баравари

Керак эмас

14

Кадастр объектига тақиқни текшириш

Хизмат автоматик тазда тақдим этилади.

Объектнинг кадастр рақамини билиш зарур

Бир зумда

Бепул

Керак эмас

15

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

Хизматни олиш учун қуйидагилар керак бўлади:

1) объектни лойиҳалаш ва қуриш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида қарор + ер участкасининг жойлашув режаси ёки унинг чегараларини чиқариш далолатномаси;

2) турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор;

3) объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома

Объектнинг турига боғлиқ ҳолда 5–10 иш куни

БҲМнинг 1 баравари

Керак

 * Агар ариза ЯИДХП орқали берилса, хизматни бажариш учун йиғим суммаси 10%га камаяди.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади