Қўшимча ва тузатилган ЭҲФнинг фарқи нимада?

preview

Солиқ кодекси ва ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим? Buxgalter.uz тушунтиради:


Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади  :

1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;

3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;

4) Товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.

Қўшимча ЭҲФ мазкур ҳолатлар рўй берган санада расмийлаштирилади ва тақдим этилади. Уни бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида расмийлаштириш мумкин.

Қўшимча ЭҲФ қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим :

  • у қўшимча эканлиги тўғрисида белги;
  • қўшимча ЭҲФнинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
  • тузатиш киритилаётган ЭҲФнинг рақами ва санаси;
  • Сонига (ҳажмига) ва нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), шунингдек етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;
  • ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий).                                                                                                                   
Мисол
Товарлар қайтарилганда қўшимча ЭҲФни тақдим этиш

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 2021 йил 15 февралда харидорга товарнинг (акциз тўланмайдиган) бир қисмини реализация қилди. 5 март куни харидор аниқланган нуқсон туфайли 4 та товар бирлигини қайтарди. 1 та товар бирлиги нархи – ҚҚСни ҳисобга олмаганда 1 000 минг сўм.

Реализация қлиш чоғида – 15 февралда бирламчи ЭҲФ тақдим этилган эди. Товарлар қайтарилган сана – 5 мартда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилиши керак. Қайтариш суммаси «–» белгиси билан акс эттирилсин:

 

Товарлар (хизматлар) номи

 

Идентификация коди ва Товарлар (хизматлар) номи  

 

Товар (хизматлар) штрихли коди

Ўл. бир.

Сони

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати 

ставка

сумма

Маҳсулотнинг номи 

хххххххх

ххххххххххххх

дона.

– 4

1 000 000

– 4 000 000

15%

– 600 000

– 4 600 000

Жами қайтариш учун: тўрт миллион олти юз минг сўм.

– 4 000 000

 

– 600 000

– 4 600 000

Мисол
Чегирма тақдим этилганда қўшимча ЭҲФ тақдим этиш

 

ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҚҚС билан 11 500 минг сўмлик 10 та бирлик миқдоридаги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни (акциз тўланмайдиган) реализация қилди, ҚҚС – 1 500 минг сўм. ҚҚСсиз маҳсулот бирлигининг нархи – 1 000 минг сўм.

Шартномада етказиб берилган пайтдан бошлаб 7 кун ичида ҳақ тўланса, харидорга 5% чегирма бериш имконияти назарда тутилган.

Харидор у юклаб жўнатилганидан кейин 4 кун ўтгач етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлади, унга 5% – 575 минг сўмлик (11 500 минг сўм х 5%) чегирма берилди.

Маҳсулотни юклаб жўнатиш чоғида дастлабки етказиб бериш суммасига (11 500 минг сўм) ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Харидор чегирмани қўллаб тўловни амалга оширганда етказиб берувчи чегирма суммасига қўшимча ЭҲФни тақдим этади ва уни «–» белгиси билан кўрсатади. Яъни «Нархи» реквизитида у «– 50 000 сўм» (1 000 000 х 5%) деб кўрсатади:

Товарлар (хизматлар) номи

 

Идентификация коди ва Товарлар (хизматлар) номи

 

Товар (хизматлар) штрихли коди

Ўл. бир.

Сони

Нархи

Етказиб бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставка

сумма

Маҳсулот номи билан чегирма

хххххххх

ххххххххххххх

дона

10

– 50 000

– 500 000

15%

– 75 000

– 575 000

Жами қайтариш учун: беш юз етмиш беш минг сўм.

– 500 000

 

– 75 000

– 575 000

Диққат!
ҚҚС бўйича солиқ базасига қачон тузатиш киритиш мумкинлиги ҳақида Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари ва «Норма» экспертлари биргаликда берган тавсияда ўқинг.

Юқорида назарда тутилмаган қолган барча қолган ҳолларда тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилади, айнан :

  • ҚҚС бўйича солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда;
  • илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда.

Тузатилган ЭҲФ 5 йил – СКнинг 88-моддасига мувофиқ солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати давомида расмийлаштирилади .

Тузатилган ЭҲФ қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тузатилган ЭҲФ тартиб рақами ва санаси. Улар тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ЭҲФнинг рақами ва санаси билан бир хил бўлиши керак.

  • у тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
  • тузатилган ЭҲФ тартиб рақами ва санаси. Улар тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ЭҲФнинг рақами ва санаси билан бир хил бўлиши керак.


ЭҲА тизимида тузатиш киритилган ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак

Фаолият юритаётган ЭҲА операторларидан бирининг тизимида ишлаш мисолида буни қандай амалга ошириш кераклигини босқичма-босқич кўриб чиқамиз:

  1. «Тузатилган ҳисобварақ-фактура» ҳужжат шаклини танланг.
  2. Тузатилаётган – илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси билан бир хил бўлган ҳисобварақ-фактура санаси ва рақамини кўрсатинг.
  3. Эски ҳисобварақ-фактуранинг ID-рақамини кўрсатинг. Бу – илгари сиз жўнатган, айни пайтда ўзингиз тузатиш киритаётган ҳисобварақ-фактурага ЭҲФ тизими томонидан берилган рақам. Уни сиз расмийлаштираётган тузатилган ҳисобварақ-фактурадан чиқмай туриб кўрсатиш учун параллель равишда my.soliq.uz порталидаги ЭҲФ тизимига киринг ва илгари жўнатилган, ўзингиз ўзгартириш киритаётган ҳисобварақ-фактурадаги ушбу ID-рақамни кўчириб олинг. ЭҲФ тизими унинг юқоридаги чап бурчагида ЭҲФнинг ID-рақамини кўрсатади (мисол учун: «ID: 5f1545a793c55e00014c8b8e»).
  4. Тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг зарур кўрсаткичларини киритинг. Аслида эскиси ўрнига янги ҳисобварақ-фактурани тўлдириш керак.
  5. «Сақлаш ва жўнатиш» тугмачасини босинг. Тузатилган ҳисобварақ-фактурангиз муваффақиятли жўнатилиб, my.soliq.uz порталидаги ЭҲФ тизимида ҳисобварақ-фактуранинг юқоридаги чап бурчагида ««___» _______ 2020 йилдаги __-сон ЭҲФга тузатиш киритилган нусхаси» белгиси билан акс эттирилади;
  6. ЭҲФ тизими илгари ёзиб берилган хато ЭҲФни автоматик равишда бекор қилади.
Диққат!
ҚҚС бўйича солиқ базаси ўзгаришига олиб келган тузатишлар киритилган бўлса, тегишли давр учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни топширишингиз лозим. Контрагентингиз ҳам СК 257-моддаси, СК 269-моддаси, 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова 44, 46-бандлари нормаларига амал қилган ҳолда ҚҚС бўйича ҳисобга олинган сумма қисмида қайта ҳисоб-китобни топширишига тўғри келади.

Харидор тузатилган ЭҲФни қабул қилишдан (ёки автоматик равишда тасдиқлашдан) олдин тизим аввалги давр учун қайта ҳисоблаб чиқилган ҚҚСни my.soliq.uz қабул қилмайди, чунки у ҳали сотиб олиш реестрида акс эттирилмаган.

Диққат!

Сотиб олувчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ у тақдим этилган пайтдан эътиборан (10 кун) тасдиқланган ҳисобланади 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова 63-б.
Мисол
Хатони тўғирлаш мақсадида тузатилган ЭҲФни тақдим этиш

 

1. Етказиб берувчи корхона бухгалтери  ҳисобварақ-фактурани товар бирлиги сонини нотўғри кўрсатган холда тақдим этди. Ушбу ЭҲФни бекор қилишни улгурмасдан, харидор уни имзолаб бўлганини аниқлади. Бу холда товарнинг тўғри миқдорини кўрсатиб, бирламчисига тузатилган хисобварак-фактурани расмийлаштириш лоим. Тузатилган ЭҲФ мисолини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

2. ЭҲС тизимидаги носозлик туфайли корхона бухгалтери хато билан харидорга айнан бир хил ҳисобварақ-фактурани икки марта тақдим этди. Харидор буни сезмаган ва шу куни иккала ҳужжатни имзолаган. Бундай ҳолда сиз «ноль» даражали кўрсаткичлари билан тузатилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришингиз керак. Бундай тузатилган ҳисобварақ-фактура my.soliq.uz т тизимидаги ва ЭҲФ реестридаги (ҚҚС ҳис-китобига 5-илова) «ортиқча» ҳисобварак-фактурани нолга тенглаштиради ва сизда фақат дастлабки керакли ЭҲФ акс эттирилади.

Диққат!
ДСҚ томонидан киритилган чекловлар туфайли, ҳозирги вақтда аввалги ойлар учун тузатилган ЭҲФни жойлаштириш имконияти йўқ. Батафсилроқ бу ерда ва бу ерда ўқинг.
Диққат!
Қўшимча ва тузатилган ЭҲСни қачон ва қандай расмийлаштириш ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари ва «Норма» экспертлари тавсияларини бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Вuxgalter.uz эксперти Татьяна СТЕПАНОВА

 Маслаҳатчи-бухгалтер Виктория БЕЗГИНА