«Бухгалтерияга оид» Ҳисоб сиёсатида нималар ҳисобга олинади

preview

2020 йилда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатларини ёзиш ҳақида кўп тушунтиришлар берилмоқда, вебинарлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай бухгалтерларда саволлар юзага келмоқда. Энг кўп берилаётган саволлар бўйича «Profi Training» бизнес-тренерлари – Юлия ПАКИДИШЕВА, молиявий директор (ACCA DipIFR, CAP) ва Александра ТОЛМАЧЁВА, «TEAM UNIVERSITY» МЧЖ молиявий директори (CAP, CIPA, ACCA DipIFR, CIMA (P1,P2)) тушунтириш бердилар:

1. Мулкдор алмашганда ёки корхона қайта ташкил этилганда эскиришни ҳисоблаш усулини ўзгартириш мумкинми?

– Ҳа, мумкин. Мулкдор алмашган ёки қайта ташкил этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ўзгартиришлар киритилади . Тегишинча, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида Ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш керак бўлади.


2. Кичик бизнес 3 йилда бир марта асосий воситаларни қайта баҳолаши мажбурийми?

– Кичик бизнесга 3 йилда бир марта асосий фондларни мажбурий қайта баҳолашни ўтказишга рухсат берилган . Бироқ корхона буни ҳар йили амалга ошириши ҳам мумкин.

«3 йилда бир марта» бўлган даврийликда қайта баҳолаш йилида асосий фондлар қиймати, тегишинча, эскириш бўйича харажатлар ҳам жуда ошиб кетади.

Эскириш бўйича харажатлар маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисми эканлиги боис салмоқли фондга эга бўлган ишлаб чиқаришларга қайта баҳолашни ҳар йили ўтказишни тавсия этамиз. Бу эскириш бўйича харажатларнинг таннархга ва давр харажатларига бир маромда киритилишини таъминлайди.


3. Ҳисоб сиёсати махфий ҳужжат ҳисобланадими?

– Ҳисоб сиёсати – махфий ҳужжат эмас, сабаби унда ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳисоб юритиш қоидалари акс эттирилган.

Умуман олганда бухгалтерия ҳисобини юритиш махфийликни талаб этади. Бухгалтерия ҳисоби регистлари мазмуни билан танишишга фақат хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Махфийликка риоя қилмаслик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади .


4. ТМЗ учун қарзлар бўйича харажатларни капиталлаштириш мумкинми?

– Қарзлар бўйича харажатлар – хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олиш сабабли амалга оширилган фоизли ва бошқа харажатлар.

Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилиниши лозим. Белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив квалификацияланган актив деб ҳисобланади.

Капитализация 24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» 2-параграфида баён этилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


5. Ҳисобдаги фундаментал хатолар деганда нималар тушунилади, уларни қандай тузатиш мумкин?

Фундаментал (муҳим) хатолар – жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, ўтган даврлар молиявий ҳисоботлари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас .

Корхона фундаменал хатолар миқдорини Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш чоғида мустақил равишда белгилайди. Ўтган ҳисобот давридаги соф фойдадан ёки соф активлар суммасидан фоиз нисбатини уларни белгилаш учун асос қилиб олиш мумкин.

Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларини (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар маълумотларни бузиб кўрсатишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади. Бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) маълумотларига киритилади.

Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда (балансда) йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали ҳамда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин .

Мисол
Фундаментал хатони қандай қилиб энг мақбул усулда тузатиш мумкин
Корхонанинг Ҳисоб сиёсатида белгиланишича, хато аниқланган пайтда у тақсимланмаган фойда суммасининг 3%и ва ва ундан ортиқни ташкил этса, фундаментал хато деб баҳоланади (Кт 8710). Жорий балансга кўра 8710-счётда – 100 млн сўм. Шу тариқа хато 3 млн сўмга тенг ёки ундан ортиқ бўлса, муҳим хато бўлади.
2020 йил февралда маълум бўлишича, етказиб берувчи 2019 йил декабрь ойи учун 3 200 000 сўмлик суммадаги ҳисобварақ-фактурани ўз вақтида тақдим этмаган экан. Корхона учун бу – фундаментал хато. Корхонада танлаш имкони мавжуд:
1) йил бошидаги тақсимланмаган фойдани ўзгартириб, хатони тузатиш:

Дт 8710

Кт 6900

–3 200,0 минг сўм

Ушбу усул қўлланганда 2019 йил учун молиявий ҳисобот қайта топширилмайди. Бироқ 2020 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшираётганда тушунтириш хатида нима учун тақсимланмаган фойда ва мажбуриятлар сальдоси фарқланишини изоҳлаб бериш лозим.
2) ўтган йил учун маълумотларга тузатиш киритиш.
Бу ҳолда бухгалтер ўтган йил учун бухгалтерия регистларини «очиши», 2019 йил декабрь ойи учун йиллик молиявий ва солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиб, қайта топшириши шарт:

Дт 9400
ёки Дт 2000

Кт 6900

–3 200,0 минг сўм

Харидор ва хизматларни етказиб берувчи 2019 йилда умумбелгиланган солиқлар (ш.ж. – ҚҚС) тўловчиси бўлган тақдирда, фикримизча, хатони тузатишнинг иккинчи усулидан фойдаланган маъқул:

Дт 2000 ёки Дт 9400 –2 782, 6 минг сўм

Дт 4400 –417,4 минг сўм

Кт 6900 –3 200,0 минг сўм


6. Бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотлар, масалан, «1С-Корхона»ни харид қилиш номоддий актив ҳисобланадими?

Корхона мутлақ ҳуқуқларга эга бўлган объектлар номоддий активлар жумласига кириши мумкин . Бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотларни харид қилиш шартномасига кўра мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар берилаётган бўлса, бундай маҳсулотларни НМА деб ҳисоблаб бўлмайди.

Бу ҳолда бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотларни харид қилиш харажатлари давр харажатларига киритилиши керак.

Мисол
Бухгалтерия дастурлари қийматини ҳисобдан чиқариш
Корхона бухгалтерия дастуридан фойдаланиш учун мутлақ бўлмаган ҳуқуқни 15 млн сўмга харид қилди. Корхонада танлаш имкони мавжуд:
1) маҳсулот қийматининг бутун суммасини бирйўла ҳисобдан чиқариш

Дт 9400

Кт 6900

15 000,0 минг сўм

Ёки Ҳисоб сиёсатига мувофиқ:

2) шартномада назарда тутилган маҳсулотдан фойдаланиш даври мобайнида қийматини ҳисобдан чиқариш.

12 ойга фойдаланиш ҳуқуқи берилган, дейлик.

15 000 минг сўм : 12 = ойига 1 250 минг сўм.

Шунда қийматнинг ҳисобдан чиқарилиши ҳар ой, йил давомида тенг суммаларда акс эттирилади:

Дт 3190

Кт 6900

1 250,0 минг сўм

Дт 9400

Кт 3190

1 250,0 минг сўм

Кўрсатилган давр мобайнида корхона тугатиш ҳақида қарор қабул қилса, ўзини банкрот деб эълон қилса ёки дастурий маҳсулотдан фойдаланишдан воз кечса ва 3190-счётда фойдаланилмаган сумма қолса, шартнома шартларига кўра фойдаланилмаган сумманинг қайтарилиши назарда тутилмаган бўлса, қолдиқ бирйўла – 3190-счётда қолган суммада ҳисобдан чиқарилади.


7. БҲМСда ҳисоб юритишнинг соҳага оид спецификаси акс эттирилмаган бўлса, корхона қандай йўл тутиши лозим?

– Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш – нафақат қонун ҳужжатининг талаби, балки компания харажатларини, демак, фойда олиш кўрсаткичларини тартибга солиш дастаги ҳамдир. Бунда у шаблон ҳужжат бўлиши мумкин эмас, сабаби тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари учун ҳисоб сиёсатининг бир хил усуллари мос келмайди.

Махсус БҲМСлар йўқ бўлса, хўжалик юритувчи субъект раҳбари унинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш чоғида ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир. Бунда қабул қилинган қарорлар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак .

Бухгалтерияга оид Ҳисоб сиёсатида ҳисоботнинг барча элементлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тавсифланиши лозим:

Ҳисобот элементи

Усул

Асосий воситалар

БҲМга тенг сумма, ундан ортиқ мол-мулк АВ сифатида ҳисобга олинади

АВнинг эскириши

Тўғри чизиқли / ишлаб чиқариш / жадаллаштирилган

АВни жорий таъмирлаш учун харажатлар

Дарҳол давр харажатларига / келгуси харажатлар захирасини яратишга

ТМҚ қиймати ҳисобини юритиш

Ҳақиқий қиймати / сотиш қиймати / FIFO / AVECO усули бўйича ҳисоб юритиш қиймати

Товарларни харид қилиш бўйича қўшимча харажатлар

Товарлар таннархига / сотиш бўйича харажатларга

ТМҚни арзонлаштириш

Қадрсизланиш юзасидан тест ўтказиш сабаблари, даврийлиги

Инвентарни ҳисобдан чиқариш

Дарҳол давр харажатларига / 10 БҲМдан ортиқ кечиктирилган харажатларга

Тайёр маҳсулот таннархи калькуляцияси

Ҳақиқий харажатлар бўйича / норматив калькуляция

Брак, техник чиқиндилар, қўшимча маҳсулотлар

Тайёр маҳсулот таннархига киритиш нормалари

ИЧҚХни тақсимлаш

Тушумга / моддий харажатларга / бевосита харажатларга / ишлаб чиқаришга мутаносиб


8. Счётларнинг ишчи режаси нимага керак, ахир 21-сон БҲМС бор-ку?

– Корхона Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома асосида ўзининг Счётларнинг ишчи режасини мустақил равишда шакллантириб, уни Ҳисоб сиёсати комплектида тасдиқлайди.

Масалан:

  • савдо корхонаси Счётларнинг ишчи режасига қуйидаги счётларни киритиши зарур эмас: «Асосий ишлаб чиқариш» 2000, 2300, «Тайёр маҳсулот» 2800;
  • таълим хизматлари кўрсатадиган корхона Счётларнинг ишчи режасига 2900 «Товарлар» счётини киритмайди;
  • корхоналар даргумон қарзлар бўйича резервларни ташкил этмасалар, 4900-счётни кўрсатиш керак эмас.

Корхона молия йили давомида фаолият соҳасини ўзгартирса, Счётларнинг ишчи режасига доим қўшимча ва ўзгартиришларни киритиб, уларни корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқлаш мумкин.

Счётларнинг ишчи режасига изоҳда унда назарда тутилмаган бир марталик хўжалик операциялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобда акс эттирилишини ҳам кўрсатишни тавсия этамиз.

Мисол
Савдо корхонасида счётларнинг ишчи режаси

Счётлар

Счёт номи

 

Активлар

0100

Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар

0200

Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар

0800

Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар

1000

Материалларни ҳисобга олувчи счётлар

1500

Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар

2900

Товарларни ҳисобга олувчи счётлар

3100

Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар

4000

Олинадиган счётлар

4200

Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

4300

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

4400

Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар

4500

Давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар

4600

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар

5000

Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

5100

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар

5700

Йўлдаги пул маблағлари

5900

Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишларни ҳисобга олувчи счётлар

 

Мажбуриятлар

6000

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар

6300

Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар

6400

Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар

6500

Суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар

6600

Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар

6700

Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишни ҳисобга олувчи счётлар

 

Капитал

8300

Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар

8500

Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар

8700

Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар

 

Даромадлар ва харажатлар

9000

Асосий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар

9100

Сотилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар

9200

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар

9300

Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар

9400

Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар

9800

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар

9900

Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар


Таҳририятдан:
 Солиққа оид ҳисоб сиёсатини тузиш бўйича тавсия ва унинг намунаси билан бу ерда танишинг.

Ҳисоб сиёсати Ҳисоб сиёсати Ҳисоб сиёсати /en/publish/doc/text161407_buhgalteriyaga_oid_hisob_siesatida_nimalar_hisobga_olinadi