Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Бухгалтерияга оид» Ҳисоб сиёсатида нималар ҳисобга олинади
2020 йилда бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатларини ёзиш ҳақида кўп тушунтиришлар берилмоқда, вебинарлар ўтказилмоқда. Шунга қарамай бухгалтерларда саволлар юзага келмоқда. Энг кўп берилаётган саволлар бўйича «Profi Training» бизнес-тренерлари – Юлия ПАКИДИШЕВА, молиявий директор (ACCA DipIFR, CAP) ва Александра ТОЛМАЧЁВА, «TEAM UNIVERSITY» МЧЖ молиявий директори (CAP, CIPA, ACCA DipIFR, CIMA (P1,P2)) тушунтириш бердилар:
1. Мулкдор алмашганда ёки корхона қайта ташкил этилганда эскиришни ҳисоблаш усулини ўзгартириш мумкинми?
– Ҳа, мумкин. Мулкдор алмашган ёки қайта ташкил этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ўзгартиришлар киритилади . Тегишинча, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида Ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш керак бўлади.
2. Кичик бизнес 3 йилда бир марта асосий воситаларни қайта баҳолаши мажбурийми?
– Кичик бизнесга 3 йилда бир марта асосий фондларни мажбурий қайта баҳолашни ўтказишга рухсат берилган . Бироқ корхона буни ҳар йили амалга ошириши ҳам мумкин.
«3 йилда бир марта» бўлган даврийликда қайта баҳолаш йилида асосий фондлар қиймати, тегишинча, эскириш бўйича харажатлар ҳам жуда ошиб кетади.
Эскириш бўйича харажатлар маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисми эканлиги боис салмоқли фондга эга бўлган ишлаб чиқаришларга қайта баҳолашни ҳар йили ўтказишни тавсия этамиз. Бу эскириш бўйича харажатларнинг таннархга ва давр харажатларига бир маромда киритилишини таъминлайди.
3. Ҳисоб сиёсати махфий ҳужжат ҳисобланадими?
– Ҳисоб сиёсати – махфий ҳужжат эмас, сабаби унда ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳисоб юритиш қоидалари акс эттирилган.
Умуман олганда бухгалтерия ҳисобини юритиш махфийликни талаб этади. Бухгалтерия ҳисоби регистлари мазмуни билан танишишга фақат хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг рухсати билан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Махфийликка риоя қилмаслик қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади .
4. ТМЗ учун қарзлар бўйича харажатларни капиталлаштириш мумкинми?
– Қарзлар бўйича харажатлар – хўжалик юритувчи субъект томонидан қарз маблағларини олиш сабабли амалга оширилган фоизли ва бошқа харажатлар.
Квалификацияланган активни харид қилиш, қуриш ёки ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган қарзлар бўйича харажатлар капитализация қилиниши лозим. Белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган актив квалификацияланган актив деб ҳисобланади.
Капитализация 24-сон БҲМС «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби» 2-параграфида баён этилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
5. Ҳисобдаги фундаментал хатолар деганда нималар тушунилади, уларни қандай тузатиш мумкин?
Фундаментал (муҳим) хатолар – жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу қадар муҳим бўладики, ўтган даврлар молиявий ҳисоботлари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас .
Корхона фундаменал хатолар миқдорини Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш чоғида мустақил равишда белгилайди. Ўтган ҳисобот давридаги соф фойдадан ёки соф активлар суммасидан фоиз нисбатини уларни белгилаш учун асос қилиб олиш мумкин.
Жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларини (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар маълумотларни бузиб кўрсатишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади. Бунда тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) маълумотларига киритилади.
Ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда (балансда) йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш орқали ҳамда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин .
6. Бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотлар, масалан, «1С-Корхона»ни харид қилиш номоддий актив ҳисобланадими?
Корхона мутлақ ҳуқуқларга эга бўлган объектлар номоддий активлар жумласига кириши мумкин . Бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотларни харид қилиш шартномасига кўра мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар берилаётган бўлса, бундай маҳсулотларни НМА деб ҳисоблаб бўлмайди.
Бу ҳолда бухгалтерияга оид дастурий маҳсулотларни харид қилиш харажатлари давр харажатларига киритилиши керак.
Ёки Ҳисоб сиёсатига мувофиқ:
2) шартномада назарда тутилган маҳсулотдан фойдаланиш даври мобайнида қийматини ҳисобдан чиқариш.
12 ойга фойдаланиш ҳуқуқи берилган, дейлик.
15 000 минг сўм : 12 = ойига 1 250 минг сўм.
Шунда қийматнинг ҳисобдан чиқарилиши ҳар ой, йил давомида тенг суммаларда акс эттирилади:
7. БҲМСда ҳисоб юритишнинг соҳага оид спецификаси акс эттирилмаган бўлса, корхона қандай йўл тутиши лозим?
– Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш – нафақат қонун ҳужжатининг талаби, балки компания харажатларини, демак, фойда олиш кўрсаткичларини тартибга солиш дастаги ҳамдир. Бунда у шаблон ҳужжат бўлиши мумкин эмас, сабаби тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турлари учун ҳисоб сиёсатининг бир хил усуллари мос келмайди.
Махсус БҲМСлар йўқ бўлса, хўжалик юритувчи субъект раҳбари унинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш чоғида ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир. Бунда қабул қилинган қарорлар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак .
Бухгалтерияга оид Ҳисоб сиёсатида ҳисоботнинг барча элементлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тавсифланиши лозим:
Ҳисобот элементи |
Усул |
Асосий воситалар |
БҲМга тенг сумма, ундан ортиқ мол-мулк АВ сифатида ҳисобга олинади |
АВнинг эскириши |
Тўғри чизиқли / ишлаб чиқариш / жадаллаштирилган |
АВни жорий таъмирлаш учун харажатлар |
Дарҳол давр харажатларига / келгуси харажатлар захирасини яратишга |
ТМҚ қиймати ҳисобини юритиш |
Ҳақиқий қиймати / сотиш қиймати / FIFO / AVECO усули бўйича ҳисоб юритиш қиймати |
Товарларни харид қилиш бўйича қўшимча харажатлар |
Товарлар таннархига / сотиш бўйича харажатларга |
ТМҚни арзонлаштириш |
Қадрсизланиш юзасидан тест ўтказиш сабаблари, даврийлиги |
Инвентарни ҳисобдан чиқариш |
Дарҳол давр харажатларига / 10 БҲМдан ортиқ кечиктирилган харажатларга |
Тайёр маҳсулот таннархи калькуляцияси |
Ҳақиқий харажатлар бўйича / норматив калькуляция |
Брак, техник чиқиндилар, қўшимча маҳсулотлар |
Тайёр маҳсулот таннархига киритиш нормалари |
ИЧҚХни тақсимлаш |
Тушумга / моддий харажатларга / бевосита харажатларга / ишлаб чиқаришга мутаносиб |
8. Счётларнинг ишчи режаси нимага керак, ахир 21-сон БҲМС бор-ку?
– Корхона Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома асосида ўзининг Счётларнинг ишчи режасини мустақил равишда шакллантириб, уни Ҳисоб сиёсати комплектида тасдиқлайди.
Масалан:
- савдо корхонаси Счётларнинг ишчи режасига қуйидаги счётларни киритиши зарур эмас: «Асосий ишлаб чиқариш» 2000, 2300, «Тайёр маҳсулот» 2800;
- таълим хизматлари кўрсатадиган корхона Счётларнинг ишчи режасига 2900 «Товарлар» счётини киритмайди;
- корхоналар даргумон қарзлар бўйича резервларни ташкил этмасалар, 4900-счётни кўрсатиш керак эмас.
Корхона молия йили давомида фаолият соҳасини ўзгартирса, Счётларнинг ишчи режасига доим қўшимча ва ўзгартиришларни киритиб, уларни корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқлаш мумкин.
Счётларнинг ишчи режасига изоҳда унда назарда тутилмаган бир марталик хўжалик операциялари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобда акс эттирилишини ҳам кўрсатишни тавсия этамиз.
Счётлар |
Счёт номи |
|
Активлар |
Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Материалларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Товарларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Олинадиган счётлар |
|
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Йўлдаги пул маблағлари |
|
Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Мажбуриятлар |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар |
|
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Капитал |
Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар |
|
|
Даромадлар ва харажатлар |
Асосий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Сотилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар |
|
Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар |
Таҳририятдан: Солиққа оид ҳисоб сиёсатини тузиш бўйича тавсия ва унинг намунаси билан бу ерда танишинг.