Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
III чоракда кимлар учун танланма кузатув ўтказилади
Давлат статистика қўмитаси сайтининг “Танланма кузатув” бўлимида жорий йилнинг III чораги учун тасдиқланган Кичик корхона ва микрофирмаларнинг рўйхати эълон қилинган. Бундай корхоналар 2 октябрдан кечиктирмай ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон шаклда тегишли кузатув сўровномаларини тақдим этишлари лозим. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
Қуйидагилар кузатиладиганлар рўйхатларига тушган:
- 1-KB kuzatuv – товарлар, ишлар, хизматларни реализация қилиш ҳажмларига эга бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
- 2-KB kuzatuv – янги ташкил этилган микрофирмалар ва кичик корхоналар;
- 3-KB kuzatuv – 2019 йилда тушумга эга бўлмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар.
III чорак учун давлат статистика кузатуви сўровномаларини 2020 йил 2 октябрдан кечиктирмай корхона жойлашган жойдаги статистика органларига тақдим этиш зарур. 07.05.2020 йилдаги янгиланган версиясини ҳисобга олган ҳолда eStat 3.0 дастуридан фойдаланинг.
Кузатув сўровномалари кўрсаткичлари аниқ ҳисобот даври – жорий йил чораги учун ўсиб бормайдиган якун билан кўрсатилади.
Қуйидаги телефон рақамлари орқали қўшимча маълумот олиш мумкин:
- (71) 202-80-95;
- (71) 202-80-96;
- (71) 202-80-33;
- (71) 202-80-73.
Татьяна ЛИМАРЕВА.