Полезное для бухгалтера в ноябре:
Товарларни (хизматларни) сотиб олишда акциз солиғи ҳисоби қандай бўлади
Корхона ҳар гал акцизости товарларини импорт қилганда, ЁММ сотиб олганда ёки мобиль алоқа хизматлари учун ҳақ тўлаганда, ҳисобварақ-фактура ёки БЮДда акциз солиғи акс этади. Сотиб олувчи корхона унинг ҳисобини қандай юритиши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг эксперти Дилором САИДОВА гапириб берди:
- Қийматига акциз солиғи киритилган товарларни ёки хизматларни олишда уни ушбу товарларнинг (хизматларнинг) қийматига киритинг. Бу сиз:
- импорт қилишда бюджетга акция солиғини тўлайдиган;
- етказиб берувчига акциз тўлаган ҳолда акцизости товарларини (хизматларини) сотиб оладиган вазиятларга тааллуқли.
АВ қийматида акциз солиғи ҳисоби
Импорт қилинаётган асосий восита товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки БЮДда кўрсатилган қийматдан келиб чиқиб, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш санасидаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаб – сотиб олиш бўйича бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда кирим қилиниши керак . Акцизости товарлар учун бундай харажатлар жумласига акциз солиғи ҳам киради.
- импорт қилинаётган акцизости товарларига акциз солиғи - 10 400 минг сўм (104 000 минг сўм х 10%);
- божхона божи (20%) - 20 800 минг сўм (104 000 х 0,20);
- ҚҚС – 20 280 минг сўм ((104 000 + 10 400 + 20 800) х 15%);
- божхона расмийлаштируви учун йиғим – 260 минг сўм;
- сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар – 5 529,5 минг сўм ҚҚСсиз.
Акциз солиғининг ТМҚ қийматида ҳисоби
Агар корхона кейинчалик реализация қилиш (қайта ишлаш) учун акцизости товарлар ёки хом ашё сотиб олган бўлса, акциз солиғини уларнинг таннархига киритинг .
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Етказиб берувчилардан товарлар (нефть маҳсулотлари) олинди, ш.ж. акциз
|
||
Товарнинг таннархига киритиладиган хизматлар суммалари (декларант, божхонада сақлаш, транспорт ташкилоти ва ҳ.к.лар хизматлари) |
||
Импорт қилишда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси |
||
Божхона тўловлари ва ҚҚСни тўлаш |
||
Омборга кирим қилиш |
1010 (2910) |
Хизматлар қийматида акциз солиғи ҳисоби
2019 йилдан бошлаб мобиль алоқага акциз солиғи солинади .