Халқаро шартномаларда “солиққа тортилиши мумкин” жумласини қандай тушуниш мумкин

preview

Икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш  тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси шартномалари – дивидендлар, фоизлар ва роялти тўғрисидаги моддаларда қўлланадиган “солиққа тортилиши мумкин” жумласи нимани англатади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра, ДСҚнинг Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Раъно Алишаева саволга жавоб берди:

 

– Халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари олдида устуворликка эга .

Ўзбекистон Республикаси Халқаро шартномаларида икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш бўйича умумқабул қилинган қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган, унга мувофиқ норезидентларга тўлаб бериладиган дивидендлар, фоизлар ва роялти уни олувчи резидент мамлакатда солиққа тортилади.

 Бунда, шунингдек, улар шартномада белгиланган меъёрдан ошмаган ставка бўйича ҳамда давлат – тулов манбаида ҳам  солиққа тортилади. Тўлов манбаи сифатида  компания резидент  саналган мамлакат ҳисобланади.

 

Мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад солиғини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги 24.07.2008 йилдаги битимнинг 11-моддасига мувофиқ:

1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бирида (Ўзбекистон) ҳосил бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат (Сингапур) резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда (Сингапур)  солиққа тортилиши мумкин.

2. Фоизлар Ўзбекистонда ана шу давлатнинг қонунларига асосан ҳам солиққа тортилиши мумкин. Бироқ фоизларнинг ҳақиқий эгаси Сингапур резиденти бўлса, унда солиқ фоизлари ялпи миқдорининг 5 %дан ошмаслиги керак.


 “Дивидендлар”, “Фоизлар”, “Роялти” моддаларидаги “солиққа тортилиши мумкин” жумлалари, агар мазкур мамлакатдаги миллий қонунчилик дивидендлар, фоизлар ва роялтини солиққа тортишни назарда тутса, битимда белгиланган ставка бўйича даромад манбаи бўлган мамлакатда мажбурий тартибда солиққа тортилади, деган маънони англатади

Эътибор беринг
  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси дивидендлар, фоизлар ва роялтини солиққа тортишни назарда тутади .

Шу тариқа, дивидендлар, фоизлар, роялти ҳам ҳақиқий даромадни олувчи - норезидент жойлашган мамлакатда, ҳам манба-давлатда солиққа тортилади. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, бирламчи солиққа тортиш маблағ ажратиш ҳамда даромадни тўлаб бериш манбаи бўлган мамлакатда амалга оширилади.

 Солиқ шартномалари Ўзбекистонда тўланган солиқ суммаси ҳисобга ўтказиш йўли билан икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш тартибини назарда тутади.

 

Масалан, Битимнинг 22-моддасига мувофиқ, икки ёқлама солиққа тортиш қуйидагича бартараф этилади.

Агар Сингапур резиденти ушбу Битим қоидаларига мувофиқ Ўзбекистондаги манбалардан солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса, унда Сингапур Ўзбекистонда тўланган солиқни ҳисобга олиб, резидентини ушбу солиқни тўғридан-тўғри ёки чегириш орқали Сингапурда тўлашдан озод этади.

Демак, давлат бюджети - манбага (Ўзбекистон) бирламчи тарзда тўланган солиқ оқибатда даромад олувчи (Сингапур) резидент мамлакати ҳисобига ўтказилади.

 

Хулоса:

Тўлов манбаларидан  солиққа тортиладиган даромадлар рўйхатига дивидендлар, фоизлар ва роялти киради . Шу сабабли даромадлар аввало мажбурий тартибда  Ўзбекистонда халқаро шартномаларда назарда тутилган ставкалар бўйича, кейинчалик –Ўзбекистонда тўланган солиқ суммасини ҳисобга ўтказиш орқали қабул қилувчи резидент бўлган мамлакатда солиққа тортилади.

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /en/publish/doc/text173680_halqaro_shartnomalarda_soliqqa_tortilishi_mumkin_jumlasini_qanday_tushunish_mumkin