Экспертизадан ўтказиш бўйича хизматлар смета қийматидан ҚҚС чегириб ташланадими

preview

Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш тартибини МВнинг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ тушунтирди: 

 

- “Хизматлар қиймати объектнинг смета қийматидан фоизда аниқланади . Бунда смета қиймати ҚҚС билан олинадими ёки ҚҚСсиз, деган савол туғилади.

Энг аввало, смета қиймати нима эканлигини аниқлаштириб оламиз.

Амалдаги қонунчилик ушбу тушунчани аниқлаштирмайди. Умумқабул қилинган амалиётдан келиб чиқиб, смета - бу қуйидагиларни аниқлайдиган ҳужжат, дейиш мумкин:

  • ишлар ҳажми, таркиби (объектни қуриш, реконструкция қилиш ёки таъмирлаш ва ҳ.к.);
  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ уларни бажариш учун харажатлар.

Ишларнинг смета қийматида пудратчининг бошқа харажатлари таркибида  ишларни бажаришдан олишни режалаштираётган фойдаси ҳам ҳисобга олинади.

Объектнинг смета қийматида ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси кўпинча буюртмачи учун харажат ҳисобланмайди, у ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно. Солиқ объект қийматидан алоҳида ҳисобга олинади .

Шунингдек, солиқ тўловчиси бўлган пудратчи бажарилган ишлар ҳажмини (даромадни) бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва солиқ ҳисоботида ҚҚСсиз акс эттиради .

Юқорида баён этилганлар асосида  шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қиймати мазкур лойиҳа бўйича бажариладиган ишларнинг смета қийматидан ҚҚСсиз, тегишли ставкани қўллаган ҳолда ҳисобланади, деб хулоса қилиш мумкин. Яъни, Шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 6-иловада кўрсатилган смета қиймати - бу ҚҚСсиз смета бўйича соф қиймат”.

Мисол
Экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш
Буюртмачи янги объектни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.
Смета қиймати 15% ҚҚС билан - 13 800 000 минг сўм.
Мазкур турдаги ишларни экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматларнинг қиймати - смета қийматидан 0,1%.
Смета қиймати суммасини ҚҚСсиз аниқлаймиз:
  • 13 800 000 минг сўм : 115 х 100 = 12 000 000 минг сўм.
Экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаймиз:
  • 12 000 000 минг сўм х 0,1% = 12 000 минг сўм.
Шу тариқа, эксперт ташкилоти хизматларининг қиймати 12 000 000 минг сўмни ташкил этади.

 

 

Қурилиш Қурилиш Қурилиш /en/publish/doc/text175887_ekspertizadan_utkazish_buyicha_hizmatlar_smeta_qiymatidan_qqs_chegirib_tashlanadimi