E-aktiv бўйича талаб ишлаб чиқариш материалларига татбиқ этиладими

preview

2022 йил 1 апрелдан бошлаб «E-aktiv» сервисидан мажбурий тартибда фойдаланиш талаби цемент, шиша, тахта ва пахтага татбиқ этилади. Бу ишлаб чиқаришдаги – бетон, темир-бетон буюмлари, алюминий ромлар, бруслар ва бошқа материалларга тааллуқлими? Ёки E-aktiv дастуридан фойдаланилиши мажбурий бўлган мазкур материаллар бўйича МХИКнинг алоҳида рўйхати чиқариладими?

Ушбу долзарб саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз Хошимов жавоб берди:

 

– 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «E-aktiv» тизимида мажбурий тартибда акс эттириш талаби фақат рўйхатда келтирилган товарларга татбиқ этилади. 

Эслатиб ўтамиз: 2022 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчилар ҳамда устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар асосий воситалар, номоддий активлар ва ТМҚ ҳаракати бўйича операцияларни E-aktiv тизимида акс эттирадилар .

Бунда тадбиркорлик субъектлари E-aktiv тизимида ишлашга босқичма-босқич жалб этилади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб тизимдан мажбурий тартибда фойдаланиш талаби фақат 4 тоифадаги товарларга – цемент, шиша, тахта ва пахтага татбиқ этилади .

Бундай товарлар рўйхати босқичма-босқич кенгайтириб борилади. 2023 йилнинг IV чорагида дастур татбиқ этилишини тўлиқ якунлаш режалаштирилмоқда.

 

 

E-aktiv E-aktiv E-aktiv /en/publish/doc/text180344_e-aktiv_buyicha_talab_ishlab_chiqarish_materiallariga_tatbiq_etiladimi