Жисмоний шахснинг устав фондига киритадиган ҳиссасига ЭҲФ расмийлаштирилиши лозимми

preview

«МЧЖ муассислари – жисмоний шахслар хўжалик фаолиятини кенгайтиришни ва бунинг учун устав фондига қўшимча пул маблағлари ва ТМҚлар киритишни режалаштиришяпти. ТМҚлар қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича қабул қилинади. Жисмоний шахслар бўлган муассислардан ТМҚларни қабул қилиб олишда электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилиши лозимми?».

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

 

– Йўқ, ушбу вазиятда ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилмайди.

Ҳисобврақ-фактураларни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) реализация қилишда расмийлаштиришлари шарт   .

Қонун ҳужжатларида жисмоний шахслар томонидан ЭҲФ тақдим этилиши назарда тутилмаган (якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно).

Корхона муассислари бўлган жисмоний шахслар томонидан устав фондига ҳисса сифатида мол-мулк берилганда,  мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома мазкур операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос бўлади.

Далолатномага корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида киритилаётган мол-мулк жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилишни тавсия қиламиз. Бу ҳужжатлар жисмоний шахслар бўлган муассисларнинг мулкий даромадларини тўғри аниқлаш учун керак бўлади.

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /en/publish/doc/text180660_jismoniy_shahsning_ustav_fondiga_kiritadigan_hissasiga_ehf_rasmiylashtirilishi_lozimmi