Таъсисчига корхонада қолган маҳсулотни бериб, ҳисоблашиш мумкинми

preview

“Хусусий корхона тугатилмоқда, асосий фаолияти – алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш. Биз реализация қилинмаган маркировкаланган алкоголь маҳсулотларини таъсисчига у томондан корхона УФга киритилган маблағлар миқдорида беришимиз мумкин ёки мумкин эмаслигини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз. Бундай чиқиб кетишнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди:

 

– Хусусий корхона тугатилаётганда алкоголь маҳсулотларини мулкдорнинг олдидаги мажбуриятларни сўндириш ҳисобига топширишга ҳақли.

Хусусий корхона мулкдорига юридик шахс тасарруфида қоладиган фойда суммасидан даромадлар (устав фонди миқдоридан ошадиган қисмида тўловлар) дивидендлар, деб эътироф этилади ва корхонангизда, солиқ агенти сифатида, ЖШДС солинади .

Айланмадан олинадиган солиқ алкоголь маҳсулотларини (шу жумладан пивони) чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига татбиқ этилмайди, демакки, сиз ҚҚС ва фойда солиғи тўлайсиз .

Корхона мулкдорига алкоголь маҳсулотларини топшириш – бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма .

Товарлар хусусий корхона мулкдорининг ўзи томонидан аниқланган қиймат бўйича топширилади. Агар у харид қилиш қийматидан ошса (харид қилиш бўйича барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда), фойда ҳосил бўлади, сиз уни фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритасиз .

Товарларни таъсисчига харид қилиш  (харид қилиш бўйича барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қийматидан паст қийматда топшириш чоғида зарар ҳосил бўлади. Агар сиз унинг иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослаб берсангиз, фойда солиғи ҳисоб-китобида уни чегириб ташлашингиз мумкин. Акс ҳолда, бундай зарар - чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади .

Агар битим нархи (бизнинг ҳолатда - товарларни хусусий корхона мулкдорига топшириш) товарлар (хизматлар)нинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса:

    1)  солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли ;

    2) солиқ базасига товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда тузатиш киритиш натижасида олинган даромад фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга киритилади .

Шу боис алкоголь маҳсулотларини бозор қиймати бўйича топширишни тавсия қиламиз.

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /en/publish/doc/text182750_tasischiga_korhonada_qolgan_mahsulotni_berib_hisoblashish_mumkinmi