Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
2022 йилда етказиб берилган товарни қайтаришда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди:
– СКнинг 257-моддасига мувофиқ товарни ёки унинг бир қисмини қайтариш қўшимча ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилади.
2022 йилда реализация қилинган товарни қайтаришга ЭҲФ расмийлаштирган ҳолда, ҚҚСнинг 15% ставкасини кўрсатинг. Электрон ҳисобварақ-фактуралар шакли буни амалга ошириш имконини беради.
Эътибор беринг: агар сизга 2023 йилда, яъни ҚҚСнинг 12% ставкаси билан реализация қилинган товарни қайтаришса, қўшимча ҳисобварақ-фактурани ҳам 12% ставка билан расмийлаштириш лозим.
Солиқ базасига уни камайтириш тарафга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса – кафолат муддати доирасида амалга оширилади .
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади