ҚҚС билан харид қилинган ТМҚ камомади аниқланса, у қандай қопланади

preview

“Ташкилотда ҚҚС билан харид қилинган ТМҚ камомадини аниқлашди. Солиқ ҳисобга олинган. Камомад қиймати ҚҚСсиз моддий жавобгар шахслардан ундириб олинди. Мазкур вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Моддий жавобгар шахслар томонидан камомад суммасини қоплаш тартиби қандай?”.

Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: 

 

ҚҚСга қандай тузатиш киритилади

– Илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммасига улар бузилганда ёхуд табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда тузатиш киритилиши лозим (бундан фавқулодда ҳолатлар муносабати билан товарларнинг бузилиши ёхуд йўқотилиши мустасно) . Шу боис, илгари етишмаётган захиралар бўйича ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобга олишни “бекор қилинг”).

ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси ТМҚнинг баланс қийматини оширишга тааллуқли бўлади ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар таркибига киритилади .

Ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритишни ТМҚ камомади аниқланган солиқ даврида амалга ошириш керак .

 

Етказилган зарар қандай қопланади

Етказилган зарарнинг миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби амалдаги Меҳнат кодексининг 204-207-моддаларида назарда тутилган.

Муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун текширув ўтказиши шарт. Бунинг учун махсус комиссия тузилади.

Етказилган зарар миқдори бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосидаги ҳақиқий йўқотишлар бўйича белгиланади.

Бир ойлик ўртача иш хақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини айбдор ходимдан ундириш иш берувчининг етказилган зарар аниқланган кундан бошлаб 1 ойдан кечикмасдан чиқарилиши мумкин бўлган фармойишига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Агар зарар суммаси ходимнинг ўртача ойлик иш хақидан юқори ёки зарар аниқланган кундан бошлаб 1 ойлик муддат ўтган бўлса, уни фақат суд орқали ундириш мумкин.

ТМЗ камомадининг бухгалтерия ҳисоби тартиби 1334-сон Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /en/publish/doc/text187410_qqs_bilan_harid_qilingan_tmq_kamomadi_aniqlansa_u_qanday_qoplanadi