Полезное для бухгалтера в ноябре:
Онлайн-режимда техник хизматлар кўрсатишда доимий муассаса ташкил этиладими
“Ташкилот норезидент бўлган ташкилот билан бир неча йилга дастурий таъминотни кузатиб бориш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Хизматлар норезидент рўйхатдан ўтказилган давлатда онлайн-режимда кўрсатилади. Дастурий таъминотда техник носозлик аниқланган тақдирда техник хизмат кўрсатиш 1 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келган ҳолда кўрсатилади. Бу бир йилда 3-4 марта бўлиши мумкин.
Норезидентда бу ҳолда доимий муассаса очиш мажбурияти юзага келадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:
– Сизнинг вазиятингизда доимий муассасани очиш керак эмас.
“Доимий муассаса” тушунчаси қуйидаги муҳим мезонларга эга:
- фаолият жойининг мавжудлиги;
- фаолият жойининг доимийлиги;
- тадбиркорлик фаолиятининг ушбу фаолият жойи орқали юритилиши.
Агар Ўзбекистон ва норезидентнинг резидентлик мамлакати билан Конвенция (Битим) тузилган бўлса, ДМни очиш заруратини аниқлаш учун 5-“Доимий ваколатхона” модданинг нормаларини қўллаш лозим.
Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундай даромадлар жумласига, хусусан, бошқарувга оид, техник ёки маслаҳат хусусиятига эга хизматлар учун тўлов сифатида белгиланган техник хизматлардан олинган даромадлар киради .
Бунда халқаро шартноманинг қоидаларини ҳисобга олиш лозим.
Конвенциянинг 7-моддасига асосан Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдасига фақат шу Давлатда солиқ солинади, башарти у бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ДМ орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаса.
Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда, агар норезидентнинг ускунани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва дастурий маҳсулотларни кузатиб бориш бўйича хизматларини кўрсатиш фаолияти Ўзбекистонда ДМни ташкил этмаса, унинг даромадлари Ўзбекистонда солиқ солишдан озод қилинади.
Халқаро шартноманинг қоидаларини қўллаш учун норезидент томонидан солиқ агентига солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат даромадни тўлаш санасидан кечиктирмай тақдим этилади .
Агар олувчи бундай тўловларнинг ҳақиқий эгаси бўлса, солиқ техник хизматлар учун тўловлар ялпи суммасининг 10 фоизидан ошмаслиги керак.
Техник хизматлар учун тўловлар – бу ҳар қандай техникавий бошқарув ёки маслаҳатлар хусусиятидаги хизматларга нисбатан техник хизматлар учун тўлаётган шахснинг хизматчиси бўлмаган ҳар қандай шахсга ҳар қандай шаклда тўланадиган тўловлар .
Шу тариқа, Ҳиндистон резидентларининг ҳисоблаш тизимларини иш ҳолатида сақлашни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатганлик ва дастурий таъминотни кузатиб борганлик учун даромадларига 10 фоиз ставка бўйича солиқ солиниши лозим.