Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЯИДХП ходимингизга онлайн режимда қандай ҳужжатлар тақдим этади
Ишга кириш, моддий ёрдам олиш, декрет таътилига ёхуд пенсияга чиқиш – ана шуларни расмийлаштириш учун ходимдан турли маълумотномаларни тақдим этиш сўралади. Бу маълумотларнинг кўпини олиш учун турли ташкилотларнинг остонасини қоқиш шарт эмас – уларга онлайн режимда эга бўлиш мумкин.
Иш берувчи сўраб олиши, ходим эса – ЯИДХП да онлайн олиши мумкин бўлган маълумотномалар шарҳи Buxgalter.uz томонидан ҳавола этилди:
Хизмат учун йиғим ўлчами БҲМ миқдорига боғлиқ. Бугунги кунда у 330 000 сўмга тенг. Буюртманома ЯИДХП сайти орқали берилган тақдирда, йиғим ўлчами 10 %га камайтирилади.
№ |
Хизмат номи |
Хизмат манзили |
Ижро муддати |
Қиймати |
ЭРИ калити керакми |
1 |
Доимий яшаш жойи ҳақидаги ахборот |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
2 |
ЖШШИР ҳақидаги маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
3 |
Чет эллик шахс учун Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқнома |
15 иш куни давомида |
1 БҲМ (297 000 сўм*) |
ЭРИ калити керак |
|
4 |
Чет эллик шахсга Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқноманинг қайта расмийлаштирилиши |
15 иш куни давомида |
1 БҲМ (297 000 сўм*) |
ЭРИ калити керак |
|
5 |
Меҳнат дафтарчасидан кўчирма |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
6 |
Иш ҳақи билан иш стажини тасдиқловчи архив маълумотномаси |
стажни тасдиқлаш учун – 5 иш куни, иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш учун – 20 иш куни |
бепул |
керак эмас |
|
7 |
Пенсия (нафақалар) ҳисоблаб ёзилиши ҳақидаги маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
8 |
Судланмаганлик (судланганлик) ҳақидаги маълумотнома |
2 иш куни давомида |
0,03 БҲМ (8 910 сўм*) |
керак эмас |
|
9 |
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
10 |
Психоневрология диспансерида рўйхатда турганлик ёки турмаганлик ҳақидаги маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
0,02 БҲМ (5 940 сўм*) |
керак эмас |
|
11 |
Наркология диспансерида рўйхатда турганлик ёки турмаганлик ҳақидаги маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
0,02 БҲМ (5 940 сўм*) |
керак эмас |
|
12 |
Никоҳ тузганлик, никоҳда бўлмаганлик ёки ажрим ҳақидаги маълумотнома |
3 иш куни давомида |
0,05 БҲМ (14 850 сўм*) |
керак |
|
13 |
Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома |
3 иш куни давомида |
0,05 БҲМ (14 850 сўм*) |
керак эмас |
|
14 |
Туғилганлик тўғрисида маълумотнома |
3 иш куни давомида |
0,05 БҲМ (14 850 сўм*) |
керак эмас |
|
15 |
Ўлим рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотнома |
3 иш куни давомида |
0,05 БҲМ (14 850 сўм*) |
керак |
|
16 |
Олий ва ўрта махсус маълумотни тасдиқловчи маълумотнома |
5 иш куни давомида |
бепул |
керак эмас |
|
17 |
Ўқиш жойидан (лицей ёки коллеждан) маълумотнома |
автоматик равишда, дарҳол |
бепул |
керак эмас |
|
18 |
Хорижий мамлакатда берилган ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатни тан олиш |
4 иш куни давомида |
бепул |
керак эмас |
|
19 |
Хорижий мамлакатда берилган маълумот ҳақидаги ҳужжат нострификацияси |
10 иш куни давомида |
3 БҲМ (891 000 сўм*) |
керак эмас |
|
20 |
Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқлаш |
тестдан ўтилгандан кейин |
1,5 БҲМ (445 500 сўм*) |
керак эмас |
* Бугунги кунда амалда бўлган БҲМ ҳамда 10 % га камайишни ҳисобга олган ҳолда буюртманома ЯИДХП орқали топширилганда хизмат учун ҳисобланган сумма.
ЯИДХП хизматларига тегишли бошқа мақолалар ҳам сизга фойдали бўлиши мумкин:
Шунингдек, Buxgalter PRO лойиҳаси тавсиялари билан танишинг:
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади