Қирғизистон компаниясидан келиб тушган дивидендлардан ушлаб қолинган солиқ ҳисобга олинадими

preview

МЧЖ (Ўзбекистон Республикаси)   Қирғизистон Республикасидаги МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланади. Ўзбекистондаги МЧЖ Қирғизистон МЧЖ фойдасидан дивидендлар олди. Қирғизистондаги тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинган.

Ўзбекистонда фойда солиғи ҳисоб-китобини тузишда ушбу суммани ҳисобга олиш мумкинми, сабаби дивидендлар молиявий фаолиятдан олинган даромад ҳисобланади? Бу ҳолатда юридик шахснинг дивидендларига ҳукуматлараро битимлар нормалари татбиқ этиладими?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фойда ва даромадларга икки томонлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ва солиқ тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида битимнинг (Тошкент, 1996 йил 24 декабрь, 2000 йил 17 мартдан кучга кирган) 10-“Дивидендлар” моддасининг 2-банди асосида Қирғизистонда ушлаб қолинган дивидендлар тарзидаги даромаддан олинадиган солиқ дивидендлар умумий суммасининг 5 фоизидан ошмайди.

Агар ушбу шартга риоя қилинган бўлса, Битимнинг 22-моддаси ва СКнинг 342-моддасига асосан тўланган солиқ ҳисобга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган фойда солиғининг ҳисобга олинадиган суммаси миқдори солиқ тўловчи кўрсатилган даромад олиниши лозим бўлган (олинган) солиқ даври учун Ўзбекистон Республикасида тўлаши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас .

Ҳисобга олишга қабул қилинадиган солиқ суммасининг миқдори Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобига 11-иловада акс эттирилади ва солиқ Қирғизистонда қандай ставка бўйича ушлаб қолинганлигига боғлиқдир. Натижада кўрсатилган илова тўғри тўлдирилган тақдирда Ўзбекистонда қўшимча солиқ суммасини тўлаш талаб қилиниши ёки қилинмаслигини кўриш мумкин бўлади.

 

 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /en/publish/doc/text193727_qirgiziston_kompaniyasidan_kelib_tushgan_dividendlardan_ushlab_qolingan_soliq_hisobga_olinadimi