Полезное для бухгалтера в ноябре:
E-ijaraда янги юридик шахснинг бўлғуси манзили қандай рўйхатдан ўтказилади
Ижарага олинган бинода ишни бошлашни режалаштираётган таъсисчилар янги ташкил этилаётган ташкилотнинг бўлғуси манзили ijara.soliq.uzга киритишлари лозим. Буни амалга оширмасдан давлат рўйхатидан ўтказишнинг имкони бўлмайди.
Ташкил этилаётган юридик шахснинг бўлғуси жойлашадиган жойи тўғрисидаги маълумотларни қандай киритиш ҳақида “Norma” профессионал ривожланиш маркази вебинарида Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бош давлат солиқ инспектори Санжар ХАЙРИТДИНОВ гапириб берди:
– Янги ташкил этилаётган юридик шахслар учун E-ijara платформасида “Кафолат хати асосида ижара (шартнома тўғрисида дастлабки ахборот)” махсус тугмаси назарда тутилган. Ушбу функционал ёрдамида янги корхона таъсисчилари ва бино эгасининг янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бинони ижарага олиши ҳақидаги келишуви рўйхатдан ўтказилади.
Ушбу функционал Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарорининг 4-бандини бажариш учун яратилган. Унда янги ташкил этиладиган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказишда солиқ хизматида ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланишга доир дастлабки шартнома маълумотлари асосида жойлашиш жойини кўрсатадилар. Ҳисобга қўйиш ijara.soliq.uzга маълумотларни киритишни кўзда тутади.
Фақатгина хусусий ёки ижарага олинган бинолар мавжуд бўлган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиш мумкинлиги, янги ташкил этилаётган юридик шахслар эса битимнинг томони бўлиши мумкин эмаслиги боис, махсус функционал талаб қилинди.
Бўлғуси юридик шахс таъсисчиларининг бино эгаси билан ижара тўғрисида эришган дастлабки келишуви давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кун мобайнида ижара шартномаси тузилиши ва E-ijaraда ҳисобга қўйилишини тасдиқловчи янги корхона таъсисчиларининг кафолат хати шаклида расмийлаштирилган бўлиши керак.
Кафолат хати асосида юридик шахснинг бўлғуси манзили ҳақидаги маълумотларни қандай киритиш керак
Бундай келишув тўғрисидаги маълумотларни ижарага берувчи (бино мулкдори) киритади.
1. ЭРИси ёрдамида ijara.soliq.uzга киринг.
2. “Кафолат хати асосида ижара (шартнома тўғрисида дастлабки ахборот)” интерактив хизмати тугмасига босинг.
3. “Ижарага берилаётган кўчмас мулк тўғрисида ахборот” бўлимида чиқиб келадиган тавсиядан объектнинг кадастр рақами, янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектига ижарага бериладиган майдонни танланг.
4. “Таъсисчи ҳақида ахборот” бўлимида янги ташкил этилаётган юридик шахснинг таъсисчиларидан бири ким саналишини танланг: юридик ёки жисмоний шахс. Ва тегишинча, ЖШШИР ёки СТИРни кўрсатинг. Шундан сўнг таъсисчи ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда юкланади.
5. “Жўнатиш” тугмасига босинг.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг янги юридик шахс нима қилиши керак
Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда кўрсатилган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномасини солиқ органларида ҳисобга қўйиши шарт.
Бундай шартномани E-ijaraда ҳисобга қўйиш “Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш” тугмаси функционали асосида умумий асосларда амалга оширилади. Ушбу талабни бажармаслик – юридик шахс давлат рўйхатидан ўтишда ўзи кўрсатган почта (юридик) манзилида йўқ деб эътироф этиш учун асос бўлади .
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
Шунингдек, шартномаларни ижара.солиқ.узда рўйхатдан ўтказиш мавзусига доир материалларни ўқишни маслаҳат берамиз:
- Юридик манзилга оид ҳуқуқбузарликлар учун ҳисоб рақамлар бўйича операциялар тўхтатилиши мумкин;
- Ертўла ва чордоқ ижарасига доир шартномалар ijara.soliq.uzда қандай рўйхатдан ўтказилади;
- Сақлаш шартномаси E-ijaraда қандай рўйхатдан ўтказилади;
- E-ijaraда ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш.
Buxgalter PROда ўқинг: