Полезное для бухгалтера в ноябре:
Чет давлатларнинг автотранспорт воситалари бўйича йиғимлар ставкалари ўзгармади
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари тасдиқланди (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон). Ставкалар аввалги даражада сақлаб қолинди.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг эгалари ёки улардан фойдаланувчилар ушбу воситаларнинг Ўзбекистон ҳудудига кирганлиги ва республиканинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлайди . Йиғимлар ставкалари автотранспорт тегишли бўлган мамлакатлар – Тожикистон ва Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистан, Афғонистон, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва қолган давлатлар бўйича белгиланди.
Ўтган йилга нисбатан автотранспорт йиғимлари ставкалари 2024 йил учун ўзгармаган .
Т/р |
Йиғим тури |
Битта автотранспорт воситаси (автопоезд) учун йиғим ставкаси (АҚШ долларида) |
1 |
Чет давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим (бундан 2–7 бандларда кўрсатилган давлатлар мустасно) |
400 |
2 |
Тожикистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
|
10 тоннагача |
100 |
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
150 |
|
20 тоннадан юқори |
200 |
|
3 |
Қозоғистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
4 |
Қирғизистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
300 |
5 |
Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим, юк кўтариш қувватлари: |
|
10 тоннагача |
50 |
|
10 тоннадан 20 тоннагача |
100 |
|
20 тоннадан юқори |
150 |
|
6 |
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
150 |
7 |
Афғонистон Республикаси юк автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим |
50 |
Изоҳлар:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб чет давлатларнинг оғир вазнли ва йирик габаритли юк автотранспорт воситалари ўтганлиги учун мазкур иловада назарда тутилган ставкалар бўйича йиғим тўланиши билан бир қаторда, қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлов ундирилади.
2. Ўзбекистон Республикасига учинчи мамлакатлардан юклар олиб ўтишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон Республикаси юк автотранспорт воситаларидан қўшимча равишда 175 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
3. Гуманитар юкларни олиб ўтишда автотранспорт воситаларининг олиб кирилиши ва транзитида ундириладиган йиғимлар ставкасига нисбатан 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилади.
4. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.