Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари ўзгармади

preview

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланди (25.12.2023 й. ЎРҚ-886-сон). Улар ўтган йилдаги даражада қолдирилди.

 

Қонун ҳужжатлари янгиликларини тезкор тарзда ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ҳар ойда чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланади . Алкоголь маҳсулотларини сотишни бошлашдан олдин улар license.gov.uz тизими орқали солиқ органларига хабарнома юборадилар.

Ўтган йилга нисбатан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимнинг чекланган ставкалари ўзгармаган .

 

Т/р

Йиғим тури

Бир ойга чегараланган ставкалар (сўмда)

Тошкент шаҳри

Нукус шаҳри, шаҳарлар - вилоят марказлари

бошқа шаҳарлар

бошқа аҳоли пунктлари

1

Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим

1 200 000

840 000

600 000

300 000

2

Умумий овқатланиш корхоналаридан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим

600 000

420 000

300 000

150 000

 

 

 

 

Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар Бошқа тушум ва тўловлар /en/publish/doc/text195424_alkogol_mahsulotlarini_realizaciya_qilish_huquqi_uchun_yigim_stavkalari_uzgarmadi