Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баҳо бухгалтернинг профессионаллигига боғлиқ

preview

2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилинди . Вазирлар Маҳкамаси уни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади (30.01.2024 й. 55-сонли ВМҚ).

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юборманг – телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Рейтинг автоматик тарзда (онлайн) Солиқ қўмитасининг электрон платформасида шакллантирилади. Тадбиркор тўплаши мумкин бўлган максимал баллар сони – 100. Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига қандай риоя қилаётгани ҳақидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали платформага узатилади. Рейтингни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Баҳолашда кўп нарса бухгалтерия бўлимининг профессионаллигига боғлиқ. Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш рейтингда юқори баҳони олишга ёрдам беради.

Баҳолаш мезонлари учта тоифага бўлинади – умумий, пасайтирувчи ва рағбатлантирувчи.

 

Умумий мезонлар

 


Мезон

Баллар

1

Компания рўйхатдан ўтган санадан бошлаб ишлаш муддати (бекор туриб қолиш вақти ҳисобга олинмайди)

Ҳар бир йил учун 2 балл (5 йил ва ундан кўпроқ – 10 балл)  

2

EBITDA бўйича рентабеллик даражаси (фоизлар, солиқлар, эскириш ва амортизация чегирмасидан олдинги фойда), ҳисобот халқаро стандартлар бўйича ҳисобга олинади

25−50 % – плюс 2;
50−70 % – плюс 5;
 70 % дан кўпроқ – плюс 10

3

Кўчмас мулк объектлари ёки ер участкаларининг мавжудлиги, фойдаланиладиган ер участкалари (шу жумладан  узоқ муддатли ижарадаги қишлоқ хўжалиги ерлари), шунингдек мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқидаги кўчмас мулк

ижарада – плюс 7;
мулкида – плюс 10.
агар мавжуд бўлмаса, шунингдек тадбиркор кўрсатилган манзилда ҳаракат қилмаса   – минус 5

4

Битта ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасидаги улушнинг соҳа бўйича ўртача кўрсаткичига нисбати

камида 25 % – плюс 2;
25−50 % – плюс 4;
50−75 % – плюс 6;
75−99 % – плюс 8;
100 % ва кўпроқ – плюс 10,
агар иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда  – минус 5 балл

5

Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилиш

Ўз вақтида  – плюс 10;
агар кечикиш билан ёки умуман тақдим қилинмаса – плюс 0

6

Ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаш (ҳар бир ой кесимида)

Ўз вақтида  – плюс 10;
агар кечикиш билан ёки умуман тўланмаса – 0

7

Тўлов ёки инкассо топшириқномаси асосида ҳисобланган солиқларни тўлаш

плюс 10 (агар инкассо орқали бўлса, унда рейтинг 5 баллага камаяди)

8

Белгиланган муддатларда (сумманинг ЭҲФ айланмасига нисбати) товарларни етказиб бериш,  хизматлар кўрсатиш, ишларни  бажариш учун   электрон ҳисобварақ-фактурани (ЭҲФ) расмийлаштириш

камида 25 % – плюс 1;
25−50 % – плюс 2;
50−75 % – плюс 5;
75−99 % – плюс 7;
100 % – плюс 10

9

Ўша йили ЭҲФ бўйича сотиб олинган товарлар ёки хом ашёни (шу жумладан импорт қилинганларни) реализация қилиш (экспорт қилиш);

товарлар ва хом ашёни сотиб олиш ва сотиш нисбати

50−70 % – плюс 5;
70 %дан кўпроқ – плюс 10;
агар сотиб олинган товар ва хом ашёларнинг  70 %и қолдиқда сақланса, у ҳолда минус 5

10

Солиқ органларининг аввалдан текшириш таҳлили пайтида аниқланган камчиликларни бартараф этиш

Хатоларни ихтиёрий тарзда бартараф этиш – плюс 7;
камчиликлар йўқ – плюс 10;
тузатилмаган ёки камчиликлар ҳақида изоҳ йўқ – минус 5

 

Пасайтирувчи мезонлар

 


Мезон

Баллар

1

Охирги 12 ой ичида компаниянинг иш жойини (почта манзилини) уч ёки ундан кўп марта ўзгартириш

минус 5

2

Сўнгги 12 ой ичида копмания раҳбарининг уч ёки ундан кўп марта алмашиши 

минус 5

3

Сўнгги 3 йил ичида компания раҳбари ёки таъсисчисининг судланганлиги ёки банкротлиги

минус 5

4

Илгари тақдим қилинган солиқ ҳисоботига тузатиш киритиш 

Тузатиш учун минус 1 балл (максимум 5)

5

ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг тўхтатилиши ёки бекор қилиниши 

минус 10

6

Мол-мулк ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш (жарима тўлов қилингандан кейин ечилади)

минус 5

7

Солиқлар билан боғлиқ қонунбузилишлар учун жавобгарликка тортиш

маъмурий – минус 2;
жиноий – минус 5

8

МХИКдан нотўғри фойдаланиш  (ойига камида 2 марта)

минус 5

9

Кредиторлик қарзларини ундириш бўйича суд жараёни (12 ой ичида икки ёки ундан ортиқ мартa)

минус 10

 

 

Рағбатлантирувчи мезонлар

 


Мезон

Баллар

1

Ходимлар орасида эҳтиёжманд шахслар улуши (Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида, «темир», «аёллар», «ёшлар» дафтарларида), шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар

10−20 % – плюс 5;
20 % дан кўпроқ – плюс 10

2

МҲТЭКМдан юқори иш ҳақи оладиган ходимлар сонининг йиллик ўсиши (янги компаниялар учун ўсиш суръати ўтган ойга нисбатан иккинчи ойдан ҳисобланади)

1−10 % – плюс 2;

10−20 % – плюс 4;

20−30 % – плюс 6;

30−40 % – плюс 8;

40−50% – плюс 10;

50%дан ортиқ – плюс 15

3

Агар тўланган ҚҚС суммаси соҳанинг ўртача кўрсаткичидан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспорт даромадлари умумий даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса (ҚҚС тўловчилари учун – ойига БҲМнинг камида 10 баравари миқдорида)

плюс 10

4

агар  айланмадан тўланган солиқ суммаси соҳа бўйича ўртача кўрсаткичдан 1,1 баравар юқори бўлса ёки экспорт даромадлари умумий даромаднинг камида 50 фоизини ташкил этса (ҚҚС тўловчилари учун – ойига БҲМнинг камида 10 баравари  миқдорида, айланмадан солиқ тўловчилар учун ойига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида)

плюс 10

 

Рейтинг доирасида табдиркорлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • юқори барқарорлик рейтинги

AAA (96−100 балл);
AA (91−95);
A (86−90 балов);

  • ўртача барқарорлик рейтинги

BBB (76−85);
BB (66−75);
B (56−65);

  • қониқарли барқарорлик рейтинги

CCC (51−55);
CC (36−50);
C (26−35);

  • қуйи барқарорлик рейтинги

D (25 гача) – қуйи.

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари «АА» тоифасидан юқори бўлмаган баҳо олишлари мумкин.

Рейтинг натижалари ҳар куни тадбиркорнинг шахсий кабинетига ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштириб борилади. Тадбиркорга паст баҳонинг сабаблари ва уни қандай яхшилаш ҳақида маълумот берилади.

Тадбиркор Солиқ қўмитасига мурожаат қилиб, баҳо устидан шикоят қилиши мумкин. Аризалар 1 кун ичида кўриб чиқилади.

Рейтинги юқори тадбиркорлар рағбатлантирилади. Бунда  рейтинги паст ташкилотлар учун жарималар назарда тутилмаган.

Энг юқори рейтингни олган ва «ААА» деб тоифасига киритилган тадбиркорлар:

  • солиқ текширувларидан озод қилинади (жиноий ишлар доирасида ўтказилган текширувлардан бундан ташқари);
  • ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади;

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган тадбиркорлик субъектлари:

  • қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисоблашдан озод қилинади;
  • бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 5 йилгача узайтириш ҳуқуқига эга бўлишади.

«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

  • солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно)  ортиқча тўланган сумма 3 кунлик муддатда қайтарилади;
  • товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

Ушбу имтиёзлар устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан ортиқни ташкил қилган давлат корхоналари ва юридик шахсларга татбиқ қилинмайди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади. Субсидиялар, имтиёзлар ва преференсиялар бериш тартиби янгиланади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Имтиёзлар Имтиёзлар Имтиёзлар /en/publish/doc/text196447_tadbirkorlik_subektlarining_barqarorlik_reytingidagi_baho_buhgalterning_professionalligiga_bogliq