Сиздан ТТЮни электрон шаклда тақдим этишни сўрашса

preview

Қайси тадбиркорлик субъектлари ҳозир уларда товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда расмийлаштирилганлигини текширишларига тайёр бўлишлари керак.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди.

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Товар-транспорт юк хатларини фақатгина қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай қилишлари шарт бўлганлар электрон шаклда расмийлаштиришлари керак.

2021 йил 2 августдаги 483-сон ВМҚнинг 11-бандига мувофиқ фақат норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар электрон шаклда расмийлаштиришлари керак. Ушбу корхоналар учун 2022 йил 1 январдан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида чеклов амал қилади: агар улар электрон шаклда ТТЮ тақдим этишмаса, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштира олишмайди.

Қолган корхоналар ҳозирча ўз ихтиёрларига кўра ТТЮни электрон шаклда ҳамда қоғозда расмийлаштиришлари мумкин. Улар ТТЮнинг электрон шаклига босқичма-босқич ўтадилар :

  • 2024 йил 1 апрелдан бошлаб – йирик солиқ тўловчилар;
  • 2024 йил 1 июлдан бошлаб – барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар.

Назорат қилувчи органлар электрон ТТЮни тақдим этишни сўрашса, юқорида кўрсатилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда жавоб беринг. Назорат қилувчи органлар ходимларининг қонунга хилоф ҳаракатлари устидан белгиланган тартибда, шу жумладан суд орқали шикоят бериш мумкин.

 

 

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /en/publish/doc/text197134_sizdan_ttyuni_elektron_shaklda_taqdim_etishni_surashsa