Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ бўйича ҳисобот қандай топширилади

preview

1 май қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни . Солиқ қўмитасининг мутахассислари солиқ тўловчилар учун эслатма, buxgalter.uz экспертлари эса батафсил тавсиялар тайёрлашди.

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси – ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қиймати . Солиқ ставкаси – қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз .

Қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматини аниқлаш “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан амалга оширилади .

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари рўйхати, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари ва уларни ҳудудий жойлаштириш схемаси ташкилот – ер ресурслари ва давлат кадастри бўйича ушбу туман (шаҳар) бўлимлари бўйича ишларни бажарувчилар томонидан тузилади ҳамда улар билан келишувдан ўтказилади .

Агар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботларда нотўғри акс эттирилса, солиқ органларини бу ҳақда my3.soliq.uz порталидаги “Алоҳида солиқ ставкалари қўлланиладиган кўчмас мулк объектлари” интерактив хизматининг  “Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиладиган ер участкалари учун” бўлими орқали хабардор қилинг. Мурожаатга ер ажратиш тўғрисидаги қарор ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси мавжудлиги тўғрисида кадастр органлари маълумотларини илова қилинг. Мурожаат асосида зарур тузатишлар киритиш амалга оширилади.

 

Манба: https://t.me/soliqnews/13273

 

 

 

 

Ер солиғи Ер солиғи Ер солиғи /en/publish/doc/text199486_qishloq_hujaligiga_muljallangan_erlar_uchun_soliq_buyicha_hisobot_qanday_topshiriladi