Маркировкаланган товарни етказиб берувчига қайтариш қандай расмийлаштирилади

preview

Харидорлар ва сотувчилар ўртасида кўп ҳолларда маркировкаланган товарни қайтаришни расмийлаштириш билан боғлиқ вазиятлар юзага келади.

Ушбу вазиятларда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида Green White Solutions рақамли маркировкалаш интегратори бизнес-таҳлилчиси Ильмир МИНГАРИПОВ  гапириб берди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Рақамли маркировкалаш тизимида маркировкаланган маҳсулотларни қайтариш назарда тутилган.

Қайтариш қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш йўли билан расмийлаштирилади .

 

Қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида Asl Belgisi рақамли маркировкалаш тизимида товар мулкдорининг автоматик тарзда алмашиши содир бўлади.

Қайтариш учун қўшимча ЭҲФни товарни сотган расмийлаштиради, товарни қайтарган эса – албатта ҳисобварақ-фактурани тасдиқлайди.

Эътибор беринг

Рақамли маркировкаланган товарлар кўрсатилган ЭҲФ 1 календарь кун ичида харидорнинг ЭРИси билан тасдиқланган бўлиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши керак. Ушбу муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади .

 

Қўшимча ЭҲФни у тақдим этиладиган ЭҲФ харидор томонидан имзоланганидан сўнг расмийлаштиринг. Бу ҳолда Asl Belgisi тизимида товар харидорнинг мулки сифатида ҳисобда бўлади ва бинобарин, у товарни қайтариши мумкин.

Қайтариш учун қўшимча ЭҲФ расмийлаштиришнинг ўзи хос хусусиятлари шундан иборатки, товар қайтаришни амалга ошираётган харидорда бўлади, қўшимча ЭҲФни эса қайтаришни қабул қиладиган ушбу товарнинг сотувчиси расмийлаштириши керак.

Қўшимча ЭҲФни расмийлаштиришни қуйидаги усуллардан бири орқали ташкил қилиш мумкин:

  • товар мавжуд бўлган харидор сони ва маркировкалаш кодларини кўрсатган ҳолда қайтарилаётган товарлар рўйхатини шакллантиради ва уни сотувчига қўшимча ЭҲФ расмийлаштириш учун юборади;
  • қайтарилаётган товарни қабул қилувчи сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш учун харидорнинг олдига боради ёки товар омборга келиши билан уни дарҳол расмийлаштиради.

Эътибор беринг

Қўшимча ЭҲФ расмийлаштириш тартиб-таомилида асосийси рақамли маркировкалаш кодларини чалкаштириб юбормаслик. Қўшимча ЭҲФда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилаётган ЭҲФда кўрсатилган худди шу кодлар билан товарлар кўрсатилган бўлиши керак.

 

Товар SSCC-кодга эга транспорт қадоғида сотилган,  Data Matrix туширилган ушбу транспорт қадоғидан фақат бир нечта ўрам қайтарилаётган вазият меъёрда ҳисобланади. Қўшимча ЭҲФда қайтарилаётган истеъмол қадоқларининг кодларини кўрсатиш етарли бўлади.

Қўшимча ЭҲФ харидор томонидан имзолангандан сўнг Asl Belgisi тизимида қайтарилаётган товарнинг эгаси сотувчи бўлади.

Маркировка билан ишлашда ЭҲФдаги маркировкалаш кодларининг ҳақиқатда келган товардаги кодлар билан мувофиқлигини текшириш муҳим. Кодларда хатоларни истисно қилиш учун мобиль иловалардан фойдаланишни тавсия қиламиз – улар ЭҲФни товарларни жўнатиш жойида расмийлаштириш имконини беради.

Қўшимча ЭҲФ имзолангандан сўнг дебиторлик қарзингиз қайта ҳисобланганлигига ишонч ҳосил қилиш учун етказиб берувчи билан солиштиришни амалга оширинг. Ва албатта Asl Belgisi шахсий кабинетига киринг ва кодларда хато бор ёки йўқлигини текширинг. Агар хатолар бўлса, уларни қандай тузатиш мумкинлиги юзасидан Asl Belgisi тизимининг қўллаб-қувватлаш хизмати билан маслаҳатлашинг.

Маркировкаланган товарларни даврий инвентаризациядан ўтказиш сизни кўплаб муаммолардан халос этади: уни қандай ўтказиш керак.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /en/publish/doc/text200478_markirovkalangan_tovarni_etkazib_beruvchiga_qaytarish_qanday_rasmiylashtiriladi