Энди йирик солиқ тўловчилар қандай аниқланади

preview

Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжат 2024 йил 2 июлдан кучга кирди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Ташкилотни йирик солиқ тўловчилар жумласига киритишга асос бўладиган соф тушум чегараси оширилди.

Илгари бу 100 млрд сўм эди. Энди маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича БҲМнинг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистондаги доимий муассасалари (бўлинмалари) йирик солиқ тўловчиларга киради. Истисно – пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар.

2. Йирик солиқ тўловчилар жумласига қуйидагилар киритилди: НКМК, ОКМК, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда улар таъсисчилар ҳисобланган ташкилотлар.

Эски таҳририда йирик солиқ тўловчилар тоифасига юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар кирган.

3. Тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари билан бир қаторда йирик солиқ тўловчилар тоифасига суғурта ташкилотлари ҳам қўшилди.

4. Алкоголь ва пиво маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар рўйхатидан чиқарилди.

Илгари истиснолар бўлмаган.

5. Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан Низомнинг  4-бандида кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги 3 йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.

Илгари истиснолар бўлмаган.

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар илгаригидек 1 ойдан эмас, балки 3 ойдан кечикмай Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Манбага қаранг.

 

 

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /en/publish/doc/text201165_endi_yirik_soliq_tulovchilar_qanday_aniqlanadi